Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Миллий гвардия хизматчилари 18 октябрь куни соат 20:40 ларда Анҳор каналида чўкаётган аёлни қутқаргани ҳақида хабар берилган эди.

Ўшанда Миллий гвардия хизматчилари Анҳор каналида чўкаётган аёлни кўриб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан. Қутқарилган 39 ёшли аёл шифохонага ётқизилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Замон» информацион дастурида айтилишича, ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолинган аёл ўз халоскорини 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади ҳамда унга гулдаста совға қилди.

«Ўша пайтда мен стресс ҳолатида эдим. Агар булар бўлмаганида мен ҳалок бўлган бўлардим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Булардан миннатдорман, байрам билан табриклайман», — дейди аёл.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади