Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

14 январь куни Наманган вилоятида Nexia ва Isuzu автобуси ўртасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Тахминан соат 08:20 ларда «Наманган—Уйчи—Учқўрғон» автомобиль йўлининг 22-километрида ишонч қоғози билан ўзганинг Nexia’сини бошқариб кетаётган 43 ёшли ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Бунинг оқибатида Nexia автомобили салонида 30 нафар йўловчи бўлган Isuzu автобуси билан тўқнашув содир этган.

Содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia ичида бўлган учқўрғонлик 60 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, Nexia ҳайдовчиси Н.М ҳамда икки нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, Isuzu автобусининг 11 нафар йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь