«Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (21-сон, 14.01.2020-й.) қабул қилинди, деб ёзмоқда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали.
Қарорга мувофиқ:
- биринчи босқичда (2020 – 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
- иккинчи босқичда (2023 – 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этиш жадаллаштирилади.
Қарор билан 2020 – 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланди.
Шунингдек, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида:
- тендер ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
- бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.
Изоҳ (0)