• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Боланинг боши панжарага тиқилиб қолганди». 5-қаватдан тушиб кетган бола воқеаси тафсилотлари

    Давоми: Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган болани шифокорлар такрорий текширувдан ўтказди

    Тошкентнинг Олмазор туманида 14 январь, сешанба куни соат 16:00 атрофида 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ҳақидаги видеохабар ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланди. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов воқеа жойида бўлиб, болакайни қутқариб қолган маҳалладошлар билан суҳбатлашди.

    Кадр: Telegram

    «Ҳаммаёқ ғала-ғовур бўлиб кетди. Тинчликмикан, дея сўрасак, қўшнининг боласи тепада осилиб қолибди, дейишди», — дейди қўшни хонадон эгаси Маъмуржон Ибрагимов. Хабарни эшитганларнинг бари ташқарига отилиб чиққан. Бола бўйнидан панжарада осилиб қолган, шунга қарамай унинг ўзи ҳам чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, тепага талпинган.

    «Пастда адёлни икки қават қилиб, ушлаб турдик. Қўшнилар уй эшигини очиб, ичкарига киришга ва қутқариб қолишга улгуришмади. Унгача бола пастга қулади ва Аллоҳнинг каромати билан, адёлга тушди. Кейин уни уйга олиб кириб, лат еган жойларини кўздан кечирдик. Бироздан сўнг тез ёрдам етиб келди», — деди Маъмуржон ака.

    Маҳалла фаолларидан бири Рихсивой Султоновнинг сўзларига кўра, боланинг бешинчи қаватда осилиб турганини қўшни маҳаллада яшовчи Улуғбек ака исмли киши кўриб қолиб, ҳаммани ёрдамга чақирган.

    «Биз ҳам ташқарига югурдик. Келиним уйдан олиб чиққан адёлни тутиб турдик. Шокка тушиб қолгандик, ҳамманинг хаёли болада эди. Тепада бола бечора йиғлаб, додлаяпти, буёқда аёллар қичқиряпти, одамнинг юраги тошиб кетяпти. Қарасам, бола пастга тушмаяпти, унинг калласи қисилиб қолган экан. Югуриб тепага чиқсам, қўшнилар — Зафар ака, Улуғбек ака ва ўғлим эшикни очишга ҳаракат қилишаётганди», — дейди Рихсивой ака.

    Рихсивой Султонов.

    Рихсивой Султонов.
    Фото: «Дарё»

    «Улар эшикни очаман деб, жон-жаҳди билан уриб, болтани ҳам синдириб қўйишибди. Ўғлим дарров ертўладан монтировка ва ломни олиб чиқди. Эшикни очишимиз билан ўғлим дераза томон югурди ва: «Бола тушиб кетди, улгурмадим», деди. Ўша пайт қотиб қолдим; боши панжарадан ўтиб, чарчаб қолгани учун, қўлини қўйиб юборган экан», — дейди Рихсивой ака.

    Бола яшайдиган уйнинг эшиги.

    Бола яшайдиган уйнинг эшиги.
    Фото: «Дарё»

    У қолганлар билан бирга шок ҳолатида пастга тушганида, бола Маъмуржон аканинг қўлида бўлган.

    «Қўшнилар билан бирга болакайни уйига олиб чиқдик. Бола чарчаган шекилли, ухлаб қолди. Бироздан сўнг ИИБ ходимлари, кейин шифокорлар келди, болани юргиздириб кўришди. Бола қўли оғриётганини айтди. Онаси келгач, болани шифохонага олиб бориб, рентген қилдириб қайтишди. Касалхонадан келганидан кейин болани кўрдик, аҳволи яхши», — деди Рихсивой ака.

    Воқеа юз берган вақтда бола уйда бир ўзи бўлган, онаси эса 1-синфда ўқийдиган қизини мактабдан олиб қайтиш учун чиқиб кетган бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Бола ўзи шамоллаган экан, онаси совуқда болани олиб юрмай деб, катта қизини мактабдан олиб келиш учун кетган экан. Бола уйда ухлаб қолган. Турганидан кейин ойнани очган. Бу ҳам бир фалокат-да. Аллоҳ сақлагани шу бўлдики, бола озгина осилиб турди. У ҳам чайир экан, тепага қараб анча тирмашиб, талпинди», — деди Рихсивой Султонов.

    Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, болани тўртинчи қаватдан туриб тутиб қолиш имкони деярли йўқ эди.

    «Тўртинчи қаватга чиққанимизда ҳам тутиб қололмасдик. Икки дераза орасида уч метр масофа бор — қандай қилиб тутиб қоласиз? Бирор нарса билан ушлаб тутаман десангиз ҳам, бола қалтисроқ ҳаракат қилиб юборса, бошқачасига тушиб кетиши мумкин. Бола кичкина бўлгани учун бировнинг бўйи ҳам етмасди унга», — деди Рихсивой ака.

    Олмазор тумани ИИО ФМБ 7-сонли ИИБ бўлими профилактика инспектори, майор Мирсаид Миркаримовнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, бола осилиб қолгани ҳақидаги хабар соат тахминан 16:00 ларда келиб тушган.

    «Айтилган манзилга борганимизда, уйнинг ётоқхонасидан ташқари томонга қараган деразанинг панжара қисмида чамаси 4—5 ёшли бола осилиб турганини кўрдик. Шундан сўнг шу ердаги фуқаролар ёрдамида уй эгаларига хабар берилди, бола адёл билан тутиб, қутқариб қолинди. Унга ҳеч қандай жиддий шикаст етмади. Фақат пастга қулаётганида 3-қават бўғоти (соябони)га қўли тегиб, шилинди, холос. Шифокордан унинг соғ-саломат эканлиги ҳақида маълумотнома олдик», — деди у.

    Боланинг аҳволи яхши эканлигини уни отаси Ёқубжон ака ҳам тасдиқлади; унинг айтишича, бола ҳозир уйда, аҳволи яхши, «ўйнаб юрибди».

    «Мен ишда бўлгандим, рафиқам катта қизимизни мактабдан олиб келгани кетганди. Фалокат экан, асосийси, ўғлим тирик қолибди. Деразага панжара қўйилган, қандай қилиб у ерга кириб қолганига ҳайронмиз. Ўғлимизнинг аҳволи яхши, ҳозир уйда. Шифокорлар кўриб текширишди, шилинган жойлари бор. Ёрдам қилганларнинг барига, қўни-қўшниларга катта раҳмат. Шифокорлар, фавқулодда ҳолат, ички ишлар органлари ходимларига миннатдорлик билдирамиз», — деди боланинг отаси.

    «Ўрнимизда бошқа одамлар бўлганида ҳам шундай қилган бўларди... Илоҳим, болакайнинг умрини узоқ қилган бўлсин!», — дея қўшимча қилди «қутқарув операцияси»га бош-қош бўлган Маъмуржон ака.

    14.01.2020, 22:49   Изоҳ (0)   126088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига сайтларини «жонлантириш» бўйича топшириқ берди

    14.01.2020, 22:37

    Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати 24 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда

    14.01.2020, 22:21

    «Юксалиш» ҳаракати аҳоли яшаш пунктларида транспорт ҳаракати тезлигини 60 км/соатга пасайтиришни таклиф қилмоқда

    14.01.2020, 21:50

    МИБ Янгийўлда 645 млн сўмлик солиқ қарзини ундирди. Қарздор пулларни нақд кўринишда тўлаган

    14.01.2020, 21:34

    Тошкент шаҳар ИИББ «Панельний» қамоқхонасидаги шароитлар халқаро стандартларга жавоб беришини маълум қилди

    14.01.2020, 21:18

    Дин ишлари бўйича қўмита ходими Қуролли Кучлар кўкрак нишони билан тақдирланди

    14.01.2020, 21:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.