Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Брюсселда Ўзбекистоннинг НАТО ҳузуридаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов альянс бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг салоҳиятини тўлақонли очиш имкони берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.

Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, жумладан, ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.

Йенс Столтенберг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги можарони бартараф этиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди