Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган 11 январь, шанба кунги бир нечта ўйинлар якунланди.

Фото: АПЛ

Фото: АПЛ

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Норвич»га қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 27-дақиқада Маркус Рэшфорд Хуан Матанинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 52-дақиқада англиялик ҳужумчи пенальтидан унумли фойдаланиб, ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Орадан икки дақиқа ўтиб Антони Марсьяль ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 76-дақиқада Мэйсон Гринвуд жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди ва ўйинга мантиқий нуқта қўйди.

«Челси» Лондонда «Бёрнли»ни қабул қилди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб майдон эгалари пенальти ишлаб олди, уни Жоржиньо аниқ бажарди. 38-дақиқада Тэмми Абраҳам «кўклар»нинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим дебютида Каллум Ҳадсон-Одои ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Лестер» эса кутилмаганда сафарда «Саутҳэмптон»га имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб Деннис Пратнинг голидан кейин олдинга ўтиб олган «тулкилар» ўз дарвозаларидан иккита тўп олиб чиқди.

Карло Анчелотти қўл остидаги «Эвертон» Ришарлисоннинг ягона голи эвазига «Брайтон»дан устун келди. «Вулверҳэмптон» эса «Ньюкасл» билан дуранг қайд этди.

АПЛ

22-тур баҳслари

11 январь, шанба

 «Манчестер Юнайтед» — «Норвич» 4:0

Голлар: 1:0 — 27 Рэшфорд, 2:0 — 52, пенальти Рэшфорд, 3:0 — 54 Марсьяль, 4:0 — 76 Гринвуд.

«Челси» — «Бёрнли» 3:0

Голлар: 1:0 — 27, пенальти Жоржиньо, 2:0 — 38 Абраҳам, 3:0 — 49 Ҳадсон-Одои.

«Лестер» — «Саутҳэмптон» 1:2

Голлар:1:0 — 14 Прат, 1:1 — 19 Армстронг, 1:2 — 81 Ингз.

«Эвертон» — «Брайтон» 1:0

Гол: 1:0 — 38 Ришарлисон.

«Вулверҳэмптон» — «Ньюкасл» 1:1

Голлар: 0:1 — 7 Альмирон, 1:1 — 14 Дэндонкер.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)