Мексикада 9 январь куни энг фаол вулқон бўлган Попокатепетл вулқони отилиши оқибатида ҳавога 3 километр баландликдаги кул устуни кўтарилди, деб хабар бермоқда Meduza нашри. Мексикадаги табиий офатларнинг олдини олиш бўйича Cenapred миллий маркази. Вулқон ҳудудида ўрнатилган веб-камерада лава ажралиб чиққани тасвирланган.

Meduza’нинг ёзишича, АҚШнинг Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NОАА) вулқон отилишини сунъий йўлдошдан суратга олди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:33 да содир бўлган.

Мутахассислар вулқонга яқинлашмасликни маслаҳат берган.

Маълумот учун, аксетлар тилидан таржима қилганда «тутаётган тоғ» деган маънони билдирувчи Попокатепетл Мексидакада катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи энг фаол вулқонлардан биридир. Унинг баландлиги 5 426 метрни ташкил этади. Олимларнинг фикрига кўра у одамлар ҳаёти учун энг катта хавф туғдирувчи бешта вулқонлардан биридир.