Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида 26 ёшли эркак рафиқаси ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 январь куни соат 12:00 ларда Амударё тумани, Қипчоқ овулида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Д.нинг уйидан ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган қизининг жасади топилган. С.Д.нинг хотини 1995 йилда туғилган Ф.Ш.нинг юзини жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда вояга етмаган 2 ёшли қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари уй ётоқхонасидан топилган.

Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини ўзи осиб вафот этган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман  прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)