Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йилнинг 4 январь куни www.pravo.gov.ru расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталига Россия Федерацияси ҳукуматининг 2019 йил 31 декабрдаги 1952-сон «Россия Федерацияси ҳукуматининг 2004 йил 31 декабрдаги 908-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори жойлаштирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Фото: Дарё

Фото: Дарё

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ 10 фоизли ставка бўйича қўшимча қиймати солиғи (ҚҚС) солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Хусусан, Россия ҳудудига олиб кирилганда имтиёзли ҚҚС солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистоннинг асосий хўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, олча, шафтоли (жумладан нектарин ҳам), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 10 фоизли ҚҚС ўрнига 10 фоизли ставка жорий этилади.

Ўзгаришлар қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди. Ушбу категория бўйича 20 фоизли ҚҚС сақланиб қолинди.

Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имконият яратади, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради