Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Федерал авиация администрацияси (ФАА) ҳарбий бўлмаган самолётларнинг Ироқ, Эрон, Форс ва Уммон кўрфази сувлари устидан парвозларни амалга оширишни тақиқлаб қўйди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Дуэцче Wелле

Фото: Дуэцче Wелле

Чеклов Ироқдаги АҚШ базаларига уюштирилган ракета ҳужумларига боғлиқ.

«ФАА Яқин Шарқдаги вазиятни мониторинг қилишда давом этади. Биз иттифоқдошларимиз билан ўз ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришни ҳамда Америка авиаташувчилари ва хориж фуқаролик авиация раҳбарлари билан маълумотларни бўлишишда давом этамиз», — дейилади хабарда.

Бугун, 8 январь куни Эрон АҚШнинг Ироқдаги коалиция кучларига қарашли ҳарбий объектларга ҳужум уюштирди. Пентагон вакили Жонатан Хоффманнинг айтишича, Асад ва Арбилдаги ҳарбий базаларга ўнлаб ракеталар учирилган. Бунга эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ томонидан ўлдирилгани сабаб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди