2020 йил февралида Хитойнинг Ухан шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ушбу мусобақада қатнашишга -69 кг вазн тоифасига икки даъвогар мавжуд — Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бобусмон Ботуров.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, иккала боксчи ўртасида ўзаро спарринг жанги ташкил этилади. Унда ғолиб бўлган спортчи эса Хитойдаги лицензия тақдим қилувчи мусобақада иштирок этади.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов айни дамда профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. У шу кунга қадар проф рингда 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 7 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Бобоусмон Ботуров эса 2019 йил ҳаваскор боксда Осиё чемпионлигини, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)