Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон америкаликларга ёки Қўшма Штатлар объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилиши ҳақида огоҳлантирди.

Фото: AP

Фото: AP

«Бу огоҳлантириш бўлсин: агар Эрон америкаликлар ёки АҚШ объектларига зарба берса, биз Эрон томонидан узоқ йиллар аввал гаровга олинган 52 кишини ифодаловчи Эрондаги 52 та нишонни танладик», — деб ёзган Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Трамп гаровга олинган 52 киши деганда, 1979 йил АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида юз берган ҳодисани назарда тутган. Ўшанда бир гуруҳ эронликлар АҚШ элчихонасидаги ўнлаб одамларни гаровга олган. Улардан баъзиларини тезда озод қилишга муваффақ бўлинган, бироқ 52 киши 1981 йилга келибгина озод қилинган.

АҚШ президенти аниқ нишонларни келтирмаган, аммо унинг айтишича, танланган айрим объектлар Эрон ҳамда унинг маданияти учун жуда аҳамиятли ҳисобланади.

«Биз бу нишонларга, Эронга тез ва жуда кучли зарба берамиз. АҚШ бошқа таҳдидларни эшитишни истамайди!», дея қўшимча қилган Трамп.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди