• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Янги йилга Қорбола шаклидаги астероид. Эбола энди даволанади. 2019 йили жаҳон фани эришган бешта энг муҳим ютуқ

    Якунланиб бораётган 2019 йил илм-фан оламида ҳам бир неча катта ҳодисалар, амалий ва назарий ютуқлар билан ёрқин из қолдирмоқда. Якунланаётган йилнинг энг муҳим илмий-технологик ютуқлари ҳақида «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади.

    Аввало, 2019 йилнинг энг биринчи куни – 1 январь санасиёқ бизга ажойиб илмий натижани тақдим этди. Ўша куни, инсон қўли билан ясалган космик аппарат «дунёнинг нариги чеккаси»га етиб борган куни бўлди. Ҳайрон бўлманг, «дунёнинг нариги чеккаси» деганда бу ўринга кўчма маъно қўлланилмоқда ва бу (486958) Арракот транснептун астероидининг норасмий номидир. Халқаро илмий манбаларда Ultima Thule, яъни «дунёнинг нариги чеккаси» деб қайд этиладиган ушбу астероид 2014 йилда «Хаббл» телескопи орқали кашф этилган эди. Ушбу астероидга айнан йил бошидаги биринчи санада «Янги горизонтлар» сайёралараро автомат космик зонди 3 500 километргача яқинлашди ва унинг энг тиниқ тасвирларини Ерга юборди. 1 январь, Янги йил куни ва ҳаммада янги йил кайфияти ҳукмрон бўладиган сана. Не ажабки, Ultima Thule астероиди ҳам Янги йил рамзларидан бири – Қорбола шаклида бўлиб чиқди. Ҳозирда Ultima Thule расман зонд етиб борган объектлар ичида Ердан энг олисда жойлашгани бўлиб, у биздан 6,5 миллиард километр масофа нарида ҳаракатланмоқда. Шу сабабли ҳам унга шу норасмий «дунёнинг нариги чеккаси» деган ном берилган.

    Фото: NASA

    Фото: NASA

    Астрономияга оид яна бир жуда муҳим илмий ютуқ сифатида апрель ойида бутун жаҳон ОАВида катта шов-шув кўтарган воқеа – тарихда илк бор ўта массив қора туйнук тасвири олингани ҳодисасини эсга олиш зарур. 10 апрель куни ўтказилган йирик матбуот конференциясида Event Horizon Telescope халқаро коллаборацияси M87 ўта катта массали қора туйнук шарпаси тасвири олинганини эълон қилди. Оламшумул кашфиётда Ўзбекистон олимларининг ҳиссаси бўлгани эса ҳаммамизни қувонтирди. Ўзбекистон Фанлар Академияси Астрономия институти ходимлари, профессор Бобомурат Аҳмедов ва Аҳмаджон Абдужабборовлар Event Horizon Telescope халқаро коллаборацияси қора туйнук тасвирини олиш лойиҳасининг назарий-математик ҳисоб-китоблар қисмида иштирок этди.

    Фото: NASA

    Фото: NASA

    Палеонтология ва геология илмлари соҳаси ҳам ушбу йилда жуда қизиқ бир илмий хулосани бизга тақдим этди. Улар бундан 66 миллион йил муқаддам юз берган ва сайёрамизда динозаврлар қирилиб битишига сабаб бўлган глобал катаклизм – Ерга астероид қулаши ҳодисасини реконструкция қилди. Бунинг учун Техас университети олимлари ўша астероид келиб урилган жой – Мексика кўрфазидаги Чиксулуб кратерига шўнғиб, 500 метрдан 1 300 метргача бўлган тубликлардаги жинслардан намуналар олиб чиққан. Уларни ўрганиш асносида олимлар ўша астероид келиб урилишидан кейин содир бўлган жараёнлар манзарасини қайта тиклаган. Аниқланишича, зарба тўлқини туфайли дунё океанида ҳосил бўлган улкан сунами йўлида учраган барча нарсани ўпириб кетган. Зарба кучининг ўзи эса 10 миллиард дона атом бомбаси портлаш кучига тенг бўлган. Ўшанда глобал фожианинг ўзи ва ундан кейин атмосферага тарқалган олтингугурт буғлари туфайли Ер юзи кескин совиб кетиши натижасида тирик мавжудотларнинг 75 фоизга яқин қисми бутунлай қирилиб кетган экан.

    Ирсиятшунослар бу йили ДНК таҳлиллари асосида Денисов одамининг юз қиёфасини қайта тиклашга муваффақ бўлганликлари билан олқишга сазовор бўлди. ДНК таҳлили борасидаги ушбу инновация Қуддусдаги Яҳудий университети олимлари томонидан амалга оширилган бўлиб, бунинг илмий жиҳатдан аҳамияти шундаки, тадқиқотда Денисов одамининг сақланиб қолган ягона тана аъзоси – бир донагина тишидан олинган ДНК материали таҳлили асосида натижа олинган. Бошқа қадимги одам қолдиқларидан фарқли ўлароқ, Денисов одамининг бирорта ҳам склети бизгача етиб келмаган эди. Маълумот учун, Денисов одами Олтойдаги Денисов ғоридан топилган бир дона тиш асосида аниқланган одам аждоди бўлиб, бу одамлар бундан тахминан 40 минг йил муқаддам Осиё ҳудудларидан яшаган. Улар ҳам неандерталлар қатори замонавий одам аждодларидан бири ҳисобланади ва ҳозирги одамлар генофондида муайян из қолдиргани билан эътиборлидир. Қуддуслик олимлар ўтказган ДНК таҳлили асосида Денисов ғоридан топилган ўша одам қолдиқлари вояга етмаган ёш қизга тегишли экани аниқланган ва ҳатто унинг тахминий қиёфасининг 3D-тасвири ҳам олинган.

    Фото: Яҳудий университети

    Фото: Яҳудий университети

    Квант технологиялари соҳасидаги йилнинг энг муҳим технологик натижаси эса Google корпорацияси томонидан қайд этилди. Корпорация мутахассиси, физик Жон Мартинс бошчилигидаги илмий гуруҳ лабораторияда квант устунлигига эришгани ҳақидаги мақола Nature журналида эълон қилингач, воқеа бутун дунё бўйлаб нафақат IT, балки квант физикаси соҳасида изланишлар олиб бораётган ҳар қандай олимлар учун ҳам катта орзулар рўёби ўлароқ намоён бўлди. Қайд этилишича, Google мутахассислари эришган квант устунлигига эга Sycamore номли ускуна 200 сонияда бажарган вазифани бажариш учун замонавий энг кучли суперкомпьютерлар, масалан, IBM’нинг Summit суперкомпьютери 10 минг йил сарфлаган бўлар эди. IBM ва бошқа айрим компанияларда Google’нинг ушбу илмий-технологик ютуғи шубҳа остига олинган бўлса-да, Nature каби нуфузли илмий журналларда мақола кучли тақризлардан кейингина нашрга беришини инобатга олсак, бу натижани йилнинг энг муҳим технологик ютуқлари қаторидан эътироф этмасликка асос қолмайди. Умид қиламизки, бу амалий натижа келажак компьютерлари бўлмиш – квант компьютерларини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

    Яна бир энг муҳим илмий натижа эса 2019 йилда Эбола вирусига қарши дори топилгани бўлди.  Эбола вируси Марказий Африкадаги қатор давлатлар аҳолисини даҳшатга солиб келаётган, ўлим хавфи энг юқори бўлган вируслардандир.

    Мавзуга доир:

    Ердаги энг хатарли тўққиз вирус

    Аниқланганига 40 йил бўлай деганига қарамай, шу чоққача Эбола вирусига қарши самарали дорининг ўзи йўқ эди. АҚШ аллергия ва инфекцион касалликлар Миллий институти (NIAID) олимлари жорий йилда Эболага қарши бир эмас, иккита самарали даво чораси топгани таҳсинга сазовордир. Булар mAb114 ва REGN-EB3 номини олган антитаналар бўлиб, унинг самарадорлик кўрсаткичи 70 фоиз ҳолатда беморни касалликдан қутқаргани айтилмоқда. Шу тариқа, Африкадаги миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини берувчи ушбу муҳим кашфиётни якунланиб бораётган йилнинг энг асосий илмий ютуғи десак ҳам асло муболаға бўлмайди.

    P.S.: Албатта, яна шунингдек Нептуннинг янги, ҳисоб бўйича еттинчи табиий йўлдоши кашф этилгани, атиги –23 ℃ ҳароратда ҳам ўта ўтказувчанлик хоссасига эришилгани сингари яна қатор эътиборга молик натижалар 2019 йилнинг илмий манзарасини шубҳасиз безаб берди. Шунга қарамай, юқорида қайд этилган бешта илмий-технологик ютуқ тугаётган йилнинг энг муҳимлари бўлди деган субъектив мулоҳазамизни қабул қилгайсиз.

    02.01.2020, 15:53   Изоҳ (0)   88974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.