Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда оралиқ автобус бекатларининг намунавий дизайнини қуйидагича белгилаш таклиф этилган:
Ҳужжатга бекатлар жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам илова қилинган.
Унга кўра, бекатларни ижарага олишни истовчи жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- аҳоли учун бепул интернет тармоғи (Wi-Fi);
- автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло;
- кузатув камераси (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган);
- миллий ҳунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар;
- чиқинди ташлаш қутилари;
- мобил қурилмалар қувватлаш манбайи;
- имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус.