Лондондаги «Тейт 28» галереяси меҳмони Пабло Пикассонинг «Аёл бюсти» суратига зарар етказиб қўйди. Бу ҳақда галерея ва полиция вакилларига асосланиб, BBC News хабар бермоқда.
Сурат қанчалик жиддий зарар кўргани ҳозирча номаълум. Галерея ходимлари етказилган зарар кўламини ҳисоблаб чиқиш учун уни намойишдан қайтариб олган.
Суратга зарар етказишда айбланиб, Лондонда истиқомат қилувчи 20 ёшли Шакил Месси ҳибса олинган. У ўзига қўйилаётган айбни рад этмоқда. Маълумотларга кўра, у 30 январгача, иш бўйича дастлабки эшитув бўлгунига қадар ҳибсда қолади.
«Аёл бюсти» картинаси 1944 йили Парижда чизилган. Унда Пабло Пикассонинг илҳом париси, рассом ва фотосуратчи Дора Маар акс этган. BBC News’нинг ёзишича, сурат 20 миллион фунт-стерлинг (тахминан 26 миллион доллар)га баҳоланади.