Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида қашшоқ яъни даромадлари белгиланган энг кам яшаш қийматига етмайдиган одамлар сони Россияда 19,1 миллиондан (13 фоиз) 19,2 миллион нафарга етган (аҳолининг 13,1 фоизи). Бу ҳақда «Прайм» нашри хабар берган.

Фото: «Интересная Россия»

Фото: «Интересная Россия»

2019 йил учинчи чорагида қашшоқлар сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 миллиондан (12,5 фоиз) 17,6 миллионгача (12 фоиз) камайган.

Россия статистика қўмитаси 2019 йил учун тўлиқ стастистик маълумотларни 2020 йил бошида эълон қилади.

Иқтисодиёт тараққиёти вазирлигининг прогнозига кўра, 2019 йилда Россияда қашшоқлик даражаси аҳолининг 12,5 фоизини ташкил этган. 2018 йилда ушбу рақам 12,6 фоизга тенг бўлганди.

Учинчи чоракда яшаш учун зарурий энг кам маблағ миқдори 11 012 рублни (қарийб 1,7 миллион сўм) ташкил этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди