Pepsi савдо белгиси Янги йилга кутилмаган совға тайёрлаб қўйган! Дадил байкерлар Қорбоболарга айланишади! Ўтказиб юборманг, фақат 28 ва 29 декабрь кунлари пойтахтимизда 40 нафар мотоциклдаги ва 50 нафар пиёда Қорбоболар намойиши бўлиб ўтади. Барча хоҳловчилар бизнинг боболаримиз билан суратга тушишлари ва янги йил кайфияти қувватини олишлари мумкин.
Намойиш ҳаракатланиш йўли 16:00 да Compas савдо-кўнгил очар марказидан бошланиб, Tashkent City Park’гача чўзилади, шунингдек, Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet савдо-кўнгил очар марказларида тўхтаб ўтилади, мотоциклларни қўйиш жойи эса Hyatt бўлиб, Tashkent City Park’да тамомланади.
Tashkent City Park’да эса барчани катта Янги йил арчаси, ёруғлик мосламалари ва фото-ҳудуд кутиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, бир ой мобайнида Tashkent City Park’да Янги йил байрамининг бош ҳомийси бўлган Pepsi савдо белгиси билан бирга кўнгил очар дастурлар, барча истовчилар иштирок этиб Pepsi савдо белгиси томонидан совринлар қўлга киритаётган турли танлов ва ўйинлар ўтказилмоқда.
Ушбу чинданда эртакнамо байрамнинг сеҳридан Hyatt Regency Tashkent ёнидаги майдонда ҳам баҳра олишингиз мумкин.
Биз Янги йил кайфиятини нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун республика бўйлаб улашмоқдамиз. Қўқон, Наманган, Нукус, Навоий, Қарши, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Бухоро, Термиз – тез орада бўлиб ўтувчи байрам илиқлиги ва унинг бор чиройини аллақачон ҳис этишга улгуришди. Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида фото-ҳудудлар, байрамга бағишланган мосламалар ва Элфлар ўрнатилган.
Энг қизиқарлиларини ўтказиб юборманг! Ўз қадрдонларингиз ва яқинларингизни таклиф этинг ва Янги йил байрами қувватини ҳис этинг.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)