Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан учрашувда чиқиш қиларкан, сиёсий мухолифат ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?», — дея савол берди Президент.

«Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман, лекин у ўзимизда шаклланиши учун муҳит яратиш керак, токи у одамлар халқнинг муаммоларини билсин, муаммоларни халқ билан енгиб ўцин, шу ерда сув ичиб, шу ерда нон есин», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев хорижда шаклланиб, у ердан келадиган мухолифатни мамлакатга қўймаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сунъий яратилган мухолифат партиясидан фойда йўқлигини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, энг асосийси бундай партиялар ясама эмас, ҳақиқий бўлиши керак.

Айни вақтда, сенаторнинг фикрича, Ўзбекистондаги институционал жараёнлар, қонунлар мухолифатнинг табиий шаклланишини чекламаслиги керак.