Футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-тури доирасида 21 декабрь, шанба куни навбатдаги 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Антонио Конте қўл остидаги Миланнинг «Интер» жамоаси «Джузеппе Меацца»да «Женоа»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида «нерадзуррилар» вакиллари Ромелу Лукаку (31, 71), Роберто Гальярдини (32) ҳамда Себастьяно Эспозито (64, пенальти) бирин-кетин рақиб дарвозасига гол урди.
Шу тариқа миланликлар «Женоа» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ғалабага эришди (4:0).
Мазкур ғалабадан сўнг «Интер» очколари сонини 42 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. «Женоа» эса 11 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
17-тур баҳлари
21 декабрь, шанба
«Удинезе»—«Кальяри» 2:1
Голлар: 1:0 — 39 де Пауль, 1:1 — 84 Жоао Педро, 2:1 — 85 Фофана«Интер»—«Женоа» 4:0
Голлар: 1:0 — 31 Лукаку, 2:0 — 32 Гальярдини, 3:0 — 64, пенальти Эспозито, 4:0 — 71 ЛукакуЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)