Футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-турида 18 декабрь, чоршанба куни Маурицио Сарри бошлиқ Туриннинг «Ювентус» клуби меҳмонда «Сампдория»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида «кекса синьора» ҳужумчиси Пауло Дибала ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқага келиб мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Жанлука Капрари ҳисобни тенглаштирди (1:1). 45-дақиқада эса Турин клуби етакчиси Криштиану Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Айнан шу гол туринликларнинг ғалабасини таъминлади ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 90-дақиқасида «Сампдория»нинг голига муаллифлик қилган Капрари ҳакам томонидан қизил карточкоа билан жазоланди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 42 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди. «Сампдория» эса 15 очко билан 17-ўринда бормоқда.
А Серия
17-тур баҳси
18 декабрь, чоршанба
«Сампдория»—«Ювентус» 1:2
Голлар: 0:1 — 19 Дибала, 1:1 — 35 Капрари, 1:2 — 45 Роналду«Сампдория»: Аудеро, Мурру (Аужелло, 76), Ferrari, Мурильо, Депаоли (Лерис, 50), Линетти, Торсбю, Рамирес, Янкто (Габбьядини, 61), Капрари, Колли
«Ювентус»: Буффон, Демирал, Бонуччи, Алекс Сандро (Де Шильо, 82), Данило, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Игуаин (Рэмзи, 69), Дибала (Дуглас Коста, 77)
Огоҳлантиришлар: Янкто (43), Пьянич (59), Мурильо (61), Демирал (76), Капрари (76), Рамирес (90)
Четлатиш: Капрари (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)