Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 16-тури доирасида 17 декабрь, сешанба куни 4 та учрашув бўлиб ўтди.
Турнинг марказий учрашувида Люсьен Фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Сигнал Идуна Парк»да «Лейпциг»ни қабул қилди.
Тўқнашув давомида «арилар» аъзолари Юлиан Вайгль (23), Юлиан Брандт (34) ҳамда Жейдон Санчо (53) рақиб дарвозасига гол урган бўлса, меҳмонларнинг голларига Тимо Вернер (47, 53) ва Патрик Шик (77) муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, Дортмунд клуби 30 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Лейпциг» эса 34 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Бундеслига
16-тур баҳслари
17 декабрь, сешанба
«Вердер»—«Майнц» 0:5
Голлар: 0:1 — 10 Квайсон, 0:2 — 15, автогол Павленка, 0:3 — 19 Квайсон, 0:4 — 38 Квайсон, 0:5 — 81 Матета«Боруссия Д»—«Лейпциг» 3:3
Голлар: 1:0 — 23 Вайгль, 2:0 — 34 Брандт, 2:1 — 47 Вернер, 2:2 — 53 Вернер, 3:2 — 55 Санчо, 3:3 — 77 Шик«Аугсбург»—«Фортуна Д» 3:0
Голлар: 1:0 — 32 Макс, 2:0 — 61 Едвай, 3:0 — 72 Макс«Унион Берлин»—«Ҳоффенҳайм» 0:2
Голлар: 0:1 — 56 Бебу, 0:2 — 90 БаумгартнерЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)