• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    18 декабрь – Халқаро муҳожирлар куни. Миграция ҳақида нималарни билишимиз керак?

    1990 йил 18 декабрь куни БМТ бош ассамблеяси Меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила азоларининг ҳуқуқлари ҳимояси ҳақидаги халқаро конвенцияни қабул қилди. 2004 йилдан бошлаб БМТ ушбу санани Халқаро муҳожирлар куни сифатида нишонлашни татбиқ этди. Шу сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов миграция ва мигрантлар ҳақида сўз юритади.

    Миграция – инсоният тамаддунидан буён мавжуд бўлган муқаррар ҳодиса

    Юридик жиҳатдан мигрант термининг бирор изоҳи йўқ. Шунга қарамай, БМТнинг фикрича, ўз мамлакати ҳудудидан ташқари бир жойда бир йилдан ортиқ истиқомат қилган ҳар қандай одам мигрант бўла олади. Ватанни тарк этиш сабаби муҳим аҳамият касб этмайди. Ўз хоҳиши биланми, хоҳишидан ташқарими, бунинг аҳамияти йўқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кўпчилигимиз мигрант деганда яшаб турган жойини мажбуран тарк этган одамни тушунамиз. Аксарият мигрантлар мамлакатини қуйидаги сабаблар туфайли тарк этишга мажбур бўлади: қуролли можаро, этник таъқиб, табиий офатлар ёки қашшоқлик. Лекин, юқорида таъкидлаганимиздек, мигрантлар молиявий ҳолати сабабидан ихтиёрий равишда ватанни бир қанча муддатга тарк этиши мумкин. Бу Марказий Осиё республикаларидан Россияга бориб ишлашга ўхшайди. Бу жараёнлар мамлакатлар ривожланиши учун муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Хоҳ жўнатувчи мамлакат бўлсин, хоҳ қабул қилувчи. Шу нарса исботини топганки, мигрантлар иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишга ҳиссасини қўшади. Айниқса ватанда қолган оилаларига жўнатилган пул оиланинг иқтисодий аҳволини ўнглашга ва таълим, соғлиқ каби ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мамлакат валюта эҳтиёжининг маълум қисми мигрантлар жўнатган пул ҳисобидан қондирилади.

    Миграция – доимий жараён. Аммо глобализация ушбу феномен тезлашишига олиб келмоқда. Одамлар бугун осонлик билан бир жойдан иккинчи жойга кўчмоқда, охирги йиллардаги ўсиш ва халқаро меҳнат бозорининг узвий боғлиқлиги иқтисодий миграция жараёни ўсишига сабаб бўлмоқда. 2017 йилги статистик маълумотга қараганда, бугунги кунда дунёда 258 миллиондан ортиқ муҳожир бор. Уларнинг аксарияти ўз юртини қуролли можаро сабаб тарк этишга мажбур бўлган.

    Қочқин ва мигрант ўртасида қандай фарқ бор?

    Мигрант қочқин дея эътироф этилиши учун халқаро ҳуқуқнинг бир қатор нормаларига жавоб бериши керак. Қочқинлар мавқеи бўйича Халқаро конвенцияга (1951 йил, 28 июль) мувофиқ, ўзи яшаб турган мамлакат ҳудудининг ирқи, дини, миллати, ижтимоий келиб чиқиши, бирор ижтимоий гуруҳга аъзолиги, сиёсий қарашлари туфайли таъқибга учрагани ва ҳаётига хавф бўлган ҳолатда тарк этган, халқаро ҳамжамиятдан ўзини ҳимоя қилишни сўраган шахсларга нисбатан қочқин мақоми ишлатилиши мумкин.

    Қочқин деб тан олиниши учун мигрант ҳаётига ҳақиқатан хавф борлигини исботлай олиши керак. Қочқин мақомини сўраб мурожаат қилганларнинг ҳаммаси ҳам бу мақомни ола билмайди. Охирги йиллардаги қочоқларнинг аксарияти мамлакатда қуролли можаролар юз бераётган давлатлар фуқароларидир: Сурия, Ироқ, Афғонистон, Ливия, Жанубий Судан ва бошқалар. БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича юқори комиссариятига кўра, бу давлатлардан келаётган фуқаролар ҳаётига тажовуз ҳақида исбот келтиришига ҳожат йўқ. Бу қочқинлар прима фаcиэ мақомидаги қочқинлардир.

    Юқори комиссариатнинг ҳисоб-китобига қараганда, 258 миллион мигрантнинг 68,5 миллиони мамлакатини уруш, зўравонлик ва таъқиб туфайли тарк этишга мажбур бўлганлардир. Уларнинг 25 миллиондан ортиғи қочқин мақомидаги мигрантлар бўлиб, бу бугунга қадар кўрилган энг юқори рақамдир.

    Ҳар икки сонияда бир киши ўз юртидан бутунлай чиқиб кетмоқда

    Бугунги кундаги қочқинлик ва кўчишларнинг асосий сабаблари қуролли можаролар, зўравонлик, сиёсий қатағонлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишидир. Энг кўп қочоқ Сурия ҳисобига тўғри келмоқда. Ҳозирда 6,3 миллион суриялик қочоқ мақомида истиқомат қилиб келмоқда.

    Иккинчи жаҳон урушидан буён инсонларининг қуролли можаролар туфайли юртини тарк этиш ҳажми илк бор юқори нуқтага етди. Сурияни қуролли можаро туфайли 12 миллион (аҳолисининг 66 фоизи) киши тарк этган бўлса, Афғонистондан 2,6 миллион, Жанубий Судандан 2,4 миллион киши қўшни мамлакат ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлди.

    Мамлакат ичида юз берадиган миграцион ҳолатлар ҳам учраб туради. 2017 йил ҳолати бўйича 40 миллион одам маълум сабабларга кўра мамлакати ҳудудида қочиб юришга мажбур бўлган. Ички миграция борасида Ироқ, Сурия ва Колумбия давлатлари етакчилик қилмоқда.

    Мигрантлар ва қочқинлар ҳуқуқлари ҳимояси борасида қандай ишлар амалга оширилди?

    2016 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси ўз юртини мажбуран тарк этган миллионлаб кишилар ҳуқуқларининг ҳимояси орасида чора тадирларни кўзда тутувчи Нью-Йорк декларациясини қабул қилди.

    Декларацияга мувофиқ аъзо мамлакатлар:

    • мигрантлар ва қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
    • уларнинг ҳаётини қутқариш;
    • қуролли можаро туфайли абгор ҳолга келган давлатлардан келган мигрантларга ва табиий офатдан зарар кўрган мигрантларга ёрдам бериш;
    • қочқин ва муҳожирларни қабул қилиш ва жавобгарликни қўллаб-қувватлаш;
    • халқаро конференциялар ўтказишга эришиш учун музокаралар олиб боришни бошлаш;
    • хавфсиз, тартибли ва доимий миграция учун халқаро келишувни қабул қилишни ўз зиммасига олиши керак.
    Шунингдек, декларацияда барча қочқин ва мигрантлар халқаро инсон ҳуқуқларининг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани таъкидланди. Муҳожирлар ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши учун барча давлатлар ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди. 2018 йил 10 декабрь куни БМТга аъзо 150 мамлакат Марокашнинг Марракеш шаҳрида бўлиб ўтган учрашув чоғида Мигранция бўйича халқаро пактни қабул қилди. Ҳужжат 2018 йил 19 декабрь куни Нью-Йоркда, БМТ Бош ассамблеясида ратификация қилинди. Ҳужжат мигрантлар учун умид вазифасини ўтаб берди.

    Мажбуран кўчганларнинг ярмидан кўпи 18 ёшга етмаганлардир

    ЮНЕСКОнинг 2019 йилги таълим ҳисоботида айтилишича, мигрант ва қочоқ болалар бугунги кунда ярим миллион синф хонасини тўлдириши мумкин. Шунингдек, ҳисоботда 2000 йилдан буён мактаб ёшидаги қочқинлар сони 26 фоизга ўсгани ҳам қайд этилган.

    Мажбурий кўчишларнинг болалардан тортиб олган энг катта нарсаси болаликдир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    18.12.2019, 14:03   Изоҳ (0)   45644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.