Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь, сешанба куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил — Нагоя шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тюбу халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди.

Япония — Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Бундан 28 йил муқаддам — 1991 йил декабрь ойида Япония Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йил январь ойида мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Шундан буён дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда, дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь, чоршанба куни бошланади.

Ўзбекистон Президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мерияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу куниёқ Япония бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, парламентдаги «Ўзбекистон—Япония» дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.