• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафта ижтимоий муаммолари: Президент шундай деганмиди?

    «Дарё» колумнисти Сарвар уста анъанавий рукнда ўтган ҳафтада муҳокама қилинган асосий ижтимоий масалаларга тўхталиб ўтади.

    Президент – мамлакат етакчиси. Аниқроғи, у мамлакатни етаклаб келажак сари элтади. Шу нуқтаи назардан қарасак, унинг фикрлари, нутқларидан парча, қанотли иборалари жойларга ёзиб қўйилиши табиий ҳолдек кўринади. Тараққий этган давлатлар ҳам бундан истисно эмас. Шунақа-ку...

    Шунақа дейсиз-у, истаган нарсасини ёзиб, остига президент исмини қўядиганларга нима дейсиз? Мақоланинг пешонасини ярқиратиш учун президентдан иқтибос келтиришларига кўникдик, аммо президент айтмаган гапни айтди, деб ёзиш камида ҳурматсизлик ҳисобланиши керак эмасми? Бўлмаса, эҳҳе, биласизми, нималар юз беришини?

    Авваллари кўча-кўйда марҳум президент Ислом Каримовнинг иқтибосларига кўзимиз тушмаган жой йўқ эди. Энди Шавкат Мирзиёевнинг иқтибосларини тез-тез учратамиз. Қашқадарёнинг Почкамар сув омборига яқин жойда катта автотрасса четидаги плакатга «Тадбиркорнинг иши кўп, Қайда бўлса иши хўб», деб ёзиб, остига президент исм-шарифини қўйишибди. Ҳеч эслолмадим – президент бирор марта қофияли ибора айтганмиди?

    Касби туманининг Қамаши ҚФЙга киришда эса президент номидан яна бир ғаройиб ибора ёзилибдики, ўқисангиз «бу ўзбек халқ мақоли эмасмиди?» дейсиз. Қамашиликлардан оригиналини кутиб қоламиз.

    Энг қизиғига энди келдик. Термиз шаҳридаги бош шифохона деворига ёзилган фикрни ўқинг: «Тиббиёт ходимлари саломатлигимиз посбонларидир». Узр, бу гап ёзилмагунча тиббиёт ходимлари саломатлигимизга посбон эканлигини билмасмидик? Мана, бугун билиб олдик, биздан бахтли йўқ. Яна бу қадар содда, ҳамма биладиган гапни президентга нисбат берилгани нимаси?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хўш, яна қандай ибораларни халққа едирмоқчи бу маҳаллий раҳбарлар? Ёзаверинг, «Ёз иссиқ, қиш совуқ бўлади, қишда печка қуриш керак, ёзда эса шарт эмас», деб ёзинг. «Мактабда болага билим берилади, шифохонада эса даволанади», деб ёзинг. «Ҳовузда сув бўлади, чўмилишга тушсангиз ҳўл бўласиз, кейин артинишни унутманг», деб ёзсак-чи? «Банкда пул бўлади, қассобхонада эса гўшт сотилади. Банкдан гўшт, қассобхонадан пул сўраш Ўзбекистон фуқаросига жоиз эмас», деб ёзилса қандай бўлади? Остига нима ёзишни яхши биласиз.

    Озгина китоб ўқийлик, яхшилар. Ҳеч бўлмаса президент нутқи ва асарларидан нимани олишни ўрганайлик.

    Сарвар уста

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Аввалги ҳафта ижтимоий муаммолари:

    Кўрайликчи, қайси вилоятники узун, кимники баланд?

    Менинг ўғригина заводим

    Қўшни давлатдан газ импорт қилайлик

    Абдуллоҳ_қаерда_эди?

    Уйқу марказидан овқат марказигача

    Сартарошхона сиёсий суҳбатлари

    Наноматериалдан кетмон ясаб...

    Ғаниев ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди

    Юбка кийинг эркаклар, салла ўранг йигитлар

    Ширин қовунлар мамлакати-2: Ҳожатхона саммити

    17.12.2019, 15:30   Изоҳ (0)   91348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50

    “Чақалоқ онасиз қолди”: Тошкент вилоятида эр аёлини ўлгунича калтаклаб, вафотига сабабчи бўлди

    Ўзбекистон | 4 июл, 21:40

    Непалда дронлар Эверестдаги чиқиндиларни тозалашни бошлади (видео)

    Дунё | 4 июл, 21:30

    Янгича сув ҳисоблагич, аҳоли қарздорлиги ва субсидиялар: Тошкентда иссиқ сув таъминоти ҳақидаги саволларга жавоблар

    Ўзбекистон | 4 июл, 21:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.