Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг «Челси» клуби 2020/21 йилги мавсумни янги дарвозабон билан бошлаш ниятида, деб ёзмоқда Bleacher Report.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Клубга яқин манбанинг таъкидлашича, янги дарвозабон олиб келинишини шахсан жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард хоҳламоқда. Боиси, Лэмпард жамоанинг айни дамдаги посбони Кепанинг клубдаги ўрнидан хурсанд эмас. Шу сабабдан, мураббий янги посбон хизматларига эҳтиёж сезмоқда.

Қайд этиш жоиз, Кепа Аррисабалага футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон ҳисобланади. «Челси» испаниялик учун 2018 йил ёзида Бильбаонинг «Атлетик» клубига 80 миллион евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, Кепа ўтган мавсум «Челси»нинг ўша вақтдаги устози Маурицио Сарри билан ҳам тортишиб қолганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи