• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг виждони. ЮНИСЕФ ташкилоти 73 ёшда

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси – ЮНИСЕФ 1946 йил 11 декабрда, БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан болаларга, шу жумладан, Иккинчи жаҳон урушидан азият чекканларга ёрдам бериш мақсадида вақтинчалик ташкилот сифатида тузилган эди. 1953 йилдан бошлаб ушбу жамғарма БМТда доимий фаолият кўрсатишни бошлади ва фаолият доирасини кенгайтирди. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов ушбу ташкилот юбилейи муносабати билан унинг фаолиятига тўхталади.

    Ташкилий тузилма ва молия манбалари

    ЮНИСЕФнинг асосий фаолияти 192 мамлакат ва ҳудудларда амалга оширилади. Унинг 150 дан ортиқ филиали, бош қароргоҳи ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек, 34 та миллий қўмита тармоғи бор. ЮНИСЕФ миссиясини қабул қилувчи давлатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурларни амалга оширади. Етти минтақавий офис эса турли мамлакатлардаги офисларга керак бўлганда техник ёрдам кўрсатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ЮНИСЕФ ҳукуматлар ва ҳомийлар ҳиссаси асосида ишлайди. Ҳукуматлар ташкилот эҳтиёжларининг учдан икки қисмини таъминласа, қолган қисмини миллий қўмиталар орқали хусусий гуруҳлар ва шахслар беради. ЮНИСЕФ даромадининг тахминан 92 фоизи дастурий хизматларга ажратилган. ЮНИСЕФ дастурлари болалар саломатлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган хизматларни ривожлантиришга йўналтирилган. ЮНИСЕФ 1965 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига, 1989 йилда Индира Ганди мукофотига, 2006 йилда Астуриас шаҳзодаси мукофотига сазовор бўлган.

    ЮНИСЕФ таъминот офиси Копенгагенда жойлашган. Вакциналар, ОИВга чалинган болалар ва оналарга антиретровирус дорилар, озиқ-овқат қўшимчалари, фавқулодда ҳолатлар учун уйлар қуриш ва оилаларни бирлаштириш, ўқув материаллари каби муҳим воситаларни тарқатишда асосий ўринни эгаллайди. 36 кишилик ижроия кенгаши ташкилот сиёсатини белгилайди, дастурларни тасдиқлайди, маъмурий ва молиявий режаларни назорат қилади. Ижроия кенгаши БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши томонидан уч йиллик муддатга сайланадиган ҳукумат вакилларидан иборат бўлади.

    Ташкилотнинг вазифалари

    Ташкилотнинг роли ҳар бир ҳудудда яшаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тегишли минтақавий ва миллий дастурлар ёрдамида болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўлиқ ва уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

    Вазифаларига қуйидагилар киради:

    - ижтимоий адолатни таъминлаш, ҳар қандай болага, қайси ижтимоий гуруҳга мансублигидан қатъий назар сифатли таълим бериш;

    - арзон тиббий ёрдам ва овқатланишни таъминлаш;

    - ОИВ билан касалланган болаларга, ўсмирларга ва аёлларга тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

    - JSST, Жаҳон банки, Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянс (VIGA), давлат идоралари, фондлар, касалхоналар, тадқиқот институтлари билан бирга ЮНИСЕФ миссияларини амалга ошириш;

    - БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясига риоя қилиш бўйича хабардорлик тадбирларини ўтказиш;

    - соғлиқни сақлаш идораларига миллий эмлаш режаларини амалга оширишда ёрдам бериш;

    - ривожланаётган мамлакатларга вакциналар ва дори-дармонларни этказиб беришни ташкил қилиш, вакциналарни мустақил сотиб олиш тартибини назорат қилиш;

    - табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар натижасида болалар тўлиқ ривожланиши учун зарур шароитларга эга бўлмаган ҳудудларга гуманитар ёрдамлар ажратиш.

    ЮНИСЕФ болаларнинг соғлом ривожланиши, ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши ва уларнинг салоҳиятини очиб бериш бўйича стратегик режаларни амалга ошириш учун ихтисослашган ташкилотлар ва ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилади.

    ЮНИСЕФ нималарга эътибор қаратади?

    1. Саломатлик ва овқатланиш
    ЮНИСЕФ ривожланишнинг дастлабки босқичларида болаларнинг тўлиқ соғлиғига ҳисса қўшадиган кўкрак сути билан боқишни тарғиб қилади. Мувозанатли овқатланиш, етарли тиббий ёрдам ҳақида ғамхўрлик қилади, арзон қўшимча озиқ-овқат, бойитилган қўшимчаларни тарқатишда ёрдам беради.
    1. Болаларни ҳимоя қилиш
    ЮНИСЕФ ҳимоя қилишнинг учта асосий принципини қўллаб-қувватлайди:

    - ота-оналарнинг ёки болаларга васийлик қилувчи жавобгар шахсларнинг ғамхўрлиги;

    - болага нисбатан ахлоқий меъёрлар ва қадриятларга риоя қилиш, жамият томонидан қўллаб-қувватланиш;

    - юридик ва ижтимоий хизматлар кўрсатишни тартибга солувчи қонунлар, ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши;

    Болаларни эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган барча дастурлар ушбу тамойилларни ҳисобга олади.

    1. Иқтисодиёт ва ижтимоий сиёсат
    - ижтимоий таъминотни такомиллаштириш, келажакда болаларнинг тўлақонли ривожланишига тўсқинлик қилувчи қашшоқликни камайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқади;

    - жинс, ижтимоий келиб чиқиш, ирқий, географик жиҳатдан камситишга қарши кураш олиб боради;

    - ижтимоий дастурларни этарли миқдорда давлат томонидан молиялаштирилишини назорат қилади.

    1. Таълим
    Ҳар бир бола бепул ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Ижтимоий мавқеидан, жинсидан қатъий назар, барча болалар учун таълим олиш имкониятига алоҳида эътибор қаратади. ЮНИСЕФ таълим стандартларини оширишга, таълим дастурларига сармояларни кўпайтиришга ёрдам беради. Муваффақиятли иқтисодий ривожланиш гарови сифатида болаларга таълим бериш учун ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беради.
    1. ОИВ/ОИТС
    Ёшларнинг кенгроқ аудиториясини ОИВ профилактикаси бўйича ўқув дастурларига жалб қилиш. Ёшларга ОИВ-инфекциясидан, айниқса хавф остида бўлган ўспиринлардан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишлари учун маълумотлардан бепул фойдаланиш, аноним маслаҳат, ихтиёрий тест, тиббий хизматларни тақдим этади.
    1. Болаликнинг эрта ривожланиши
    ЮНИСЕФ болаларни мактабгача ва мактаб даврларига тайёрлашда ёрдам беради, ёрдамга муҳтож гуруҳларга эътибор беради, шунингдек давлат органлари, манфаатдор ташкилотлар кўмагида болаларни эрта ривожланиш тамойилларини мавжуд таълим стандартларига сингдиради.
    1. Далилларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқиш
    Вазифаларини самарали бажариш учун ЮНИСЕФ режалаштириш, баҳолаш, далилларга асосланган сиёсатни қабул қилишга ёрдам берадиган жараёнларни мониторинг қилишни амалга оширади.
    1. Фавқулодда вазиятлар
    ЮНИСЕФ ўзининг минтақавий ваколатхоналари орқали болалар табиий офатлар ёки ҳарбий можароларга дучор бўлган мамлакатларга гуманитар ёрдам кўрсатади. Шунингдек, бу табиий офатлар хавфи юқори бўлган мамлакатларнинг болаларнинг фаровонлигига таъсир қилувчи ностандарт, фавқулодда вазиятларга жавоб беришга тайёрлигини оширади.

    Дунё виждони

    1965 йилда БМТ дунё ва халқлар ўртасидаги биродарликни кучайтиришдаги фаол роли учун тўртинчи марта тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Уни ЮНИСЕФ олган. Ушбу мукофот фонднинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим ролини эътироф этиш бўлди. Дастлаб «аҳамиятсиз муаммолар» билан шуғулланадиган ЮНИСЕФ вақтинчалик асосда фавқулодда эҳтиёжларни қондириш ва урушдан кейинги Европадаги кўплаб ёрдамга муҳтож болалар дуч келган инқирозли вазиятни энгиш учун тузилган бу ташкилот, ҳозирда «дунёнинг виждони»га айланди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    13.12.2019, 14:25   Изоҳ (0)   73155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ: Россия украиналикларга нисбатан жинсий қийноқлар қўлламоқда

    Дунё | 22 август, 13:10

    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

    Реклама | 22 август, 12:00

    Колумбияда полиция вертолёти уриб туширилди, 12 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 22 август, 12:55

    Хитойлик аёл қамоқ жазосидан қочиш учун тўрт йил ичида уч марта фарзандли бўлди

    Дунё | 22 август, 12:45

    Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг “Университатя”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 22 август, 12:36

    Ғазодаги шифокор ва гуманитар ташкилотлар эвакуацияга тайёр туришга чақирилди

    Дунё | 22 август, 12:34

    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

    Реклама | 22 август, 10:38

    Жанубий Кореяда хорижликлар уй сотиб олиши чекланади

    Дунё | 22 август, 12:24

    Ҳаётингизни енгиллаштириш учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат

    Лайфстайл | 22 август, 12:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.