Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги тур баҳсларига 10 декабрь, сешанба куни старт берилди.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» меҳмонда «Зальцбург»ни синовдан ўтказди.
Ўйиннинг 57-дақиқасида Мерсисайд клуби ярим ҳимоячиси Наби Кейта Садио Мане узатмасини голга айлантирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб «қизиллар» етакчиларидан бири Муҳаммад Салоҳ ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Ливерпуль» сафарда кечган баҳсда «Зальцбург» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди ва 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпуль» очколари сонини 13 тага етказиб, «E» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда мусобақанинг нимчорак финалига йўлланмага эга чиқди. «Зальцбург» эса 7 очко билан 3-ўринни эгаллади.
«E» гуруҳидаги ҳолат:
Шу куни турнинг марказий учрашувларидан бирида Антонио Конте бошқарувидаги Миланнинг «Интер» жамоаси «Джузеппе Меацца»да Эрнесто Вальверде бошлиқ Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида каталонияликлар ярим ҳимоячиси Карлес Перес ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқага келиб «нерадзуррилар» етакчиси Ромелу Лукаку ҳисобни тенглаштирди (1:1). 86-дақиқада эса «кўк-анорранглилар» сафида Карлес Перес ўрнига захирадан майдонга тушган Анссумане Фати «Барселона»нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Барселона» Миланда «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Таъкидлаш жоиз, Вальверде шогирдлари 14 очко жамғариб, «F» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. «Интер» эса 7 очко билан 3-ўринни банд қилди ва жамоа мусобақадаги юрушини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» гуруҳда муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритиб, Чемпионлар Лигаси плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйганди.
«F» гуруҳидаги ҳолат:
«H» гуруҳида эса Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги Лондоннинг «Челси» клуби ўз уйида «Лилль» билан баҳсга киришди.
Тўқнашув давомида «аристократлар» вакиллари Тэмми Абраҳам (19) ҳамда Сесар Аспиликуэта (35) томонидан урилган голларга меҳмонлар Лоик Реми (78)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Натижада Лондон клуби ўз майдонида кечган баҳсда «Лилль»ни кичик 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, «Челси» 11 очко тўплаган ҳолда «H» гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига чиқди. Сўнгги ўриндаги «Лилль» эса 1 очко жамғарди.
«H» гуруҳидаги ҳолат:
ЕЧЛ
6-тур баҳслари
«E» гуруҳи
«Зальцбург»—«Ливерпуль» 0:2
Голлар: 0:1 — 57 Кейта, 0:2 — 58 Салоҳ«Наполи»—«Генк» 4:0
Голлар: 1:0 — 3 Милик, 2:0 — 26 Милик, 3:0 — 38, пенальти Милик, 4:0 — 74, пенальти Мертенс«F» гуруҳи
«Боруссия Д»—«Славия Прага» 2:1
Голлар: 1:0 — 10 Санчо, 1:1 — 43 Соучек, 2:1 — 61 Брандт«Интер»—«Барселона» 1:2
Голлар: 0:1 — 23 Карлес Перес, 1:1 — 44 Лукаку, 1:2 — 86 Фати«G» гуруҳи
«Лион»—«Лейпциг» 2:2
Голлар: 0:1 — 9, пенальти Форсберг, 0:2 — 33, пенальти Вернер, 1:2 — 50 Ауар, 2:2 — 82 Депай«Бенфика»—«Зенит» 3:0
Голлар: 1:0 — 47 Серви, 2:0 — 58, пенальти Пицци, 3:0 — 79, автогол Азмун«H» гуруҳи
«Челси»—«Лилль» 2:1
Голлар: 1:0 — 19 Абраҳам, 2:0 — 35 Аспиликуэта, 2:1 — 78 Реми«Аякс»—«Валенсия» 0:1
Гол: 0:1 — 24 РодригоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)