«Лион» Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, францияликлар клуби скаутлари 24 ёшли футболчини «Спартак» — «Ростов» учрашувида (4:1) кузатиб борган. Қишки танаффус арафасидаги сўнгги ўйинда ўзбекистонлик футболчи битта самарали узатмага муаллиф бўлди.
Шунингдек, Шомуродовга Испаниянинг «Севилья» клуби ҳам бефарқ эмас.
«Ростов» ҳужумчиси Россия чемпионатида «гол+пас» тизими бўйича иккинчи ўринда бормоқда. Ўнта гол ва бешта самарали узатмага муаллиф бўлган Элдор бу борада фақат «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюбадан ортда қолмоқда.
Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2019 йили ўнта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)