Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Обод қишлоғи аҳолиси учун янги боғча қуриб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, қишлоқда 28 йилдан буён болалар боғчаси бўлмаган.
Туманнинг Обод қишлоғи 2018 йил «Обод қишлоқ» давлат дастурига тушган ва шу дастур асосида 75 ўринли боғча барпо этилган. 2 миллард 400 миллион сўм маблағ эвазига қурилган боғча Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан очилди.
Қайд этилишича, айни кунда тумандаги боғчалар сони 54 тага етган.
«Бундан икки йил илгари туманда атиги 7 та боғча бор эди. Бугун 54 тага етди. Бу, албатта, давлат раҳбарининг соҳага эътиборидан дарак беради», — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири.
Шунингдек, байрам муносабати билан туман марказида 125 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳам иш бошлаган.
Изоҳ (0)