Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 91-мактаб ўқувчиси Б.Н. 7 декабрь, шанба куни ўз ҳовлисида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Новости Кашкадари» хабар берди.
Косон тумани прокурори Улуғбек Эргашевнинг маълум қилишича, 17 ёшли ўсмирнинг ўлими эрталаб соат 6:15 ва 6:55 орасида юз берган.
Ўсмирнинг отаси айтишича, у ўғлини соат 6:15 да тирик ва соғ кўрган. Соат 07:00 да эса марҳум ўсмирнинг катта акаси ташқарига чиққан ва укасининг осилганини кўриб отасини ёрдамга чақирган. Бироқ бу вақтга Б.Н. аллақачон вафот этган эди.
Айни пайтда бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш ёки суиқасд эканлигини аниқлаш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ўсмирнинг ота-онаси сўзларига кўра, у Ички ишлар вазирлиги академиясига киришни ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходими бўлишни орзу қилган.
Хабар берилишича, ўсмирнинг оиласи ўртаҳол бўлган. У мактабда аълочи бўлган ва доим яқинлари билан яхши муомалада бўлган. Ўсмирнинг икки нафар акаси ва бир нафар синглиси бор.
Изоҳ (0)