Футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган «Лацио»—«Ювентус» (3:1) учрашувида Турин клуби футболчиси жароҳат олди.

Фото: Fotonotizia

Учрашувнинг 1-бўлимида туринликлар ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Биринчи тиббий текширувлар натижаси футболчининг ўнг тиззаси жароҳатлангинини кўрсатди.

22 ёшли уругвайлик футболчининг қачон сафга қайтиши ҳақида расмий маълумот ҳозирча тақдим этилганича йўқ.

Жорий мавсум Бентанкур А Серия доирасида 12 та ўйин ўтказиб, тўртта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.