Шимолий Корея мамлакат шимоли-ғарбидаги Сохэ полигони старт майдонида «муҳим синов»ни ўтказди. Бу ҳақда КХДР ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: EPA

«Ҳозирги муҳим синовнинг натижаси яқин орада КХДРнинг стратегик мақоми навбатдаги равишда ўзгаришига салмоқли таъсир кўрсатади», — дейилади агентликнинг Шимолий Корея миллий мудофаа фанлар академияси вакили баёнотига таяниб берган хабарида.

Маълумот учун, КХДР етакчиси Ким Чен Ин 2018 йили Сохэ полигонини ёпишга рози бўлганди. Ўша йилининг август ойида полигон демонтажи тўхтатилди, 2019 йил мартида эса старт майдонида тиклаш ишлари бошланди.