Бутун дунё бўйлаб ҳеч нарсадан қўрқмай саёҳат қилиш мумкин деган кишилар қаттиқ янглишади. Ер юзида пул билан, таниш-билишчилик билан «олти сония»да кириш мумкин бўлмаган жойлар кўп. Махфий ҳарбий базалардан тортиб диний мақбараларгача бегоналар кириши тақиқланган маконлар мавжуд.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

RAF Menvit-Hill, Англиянинг Harrogeyt шаҳрида жойлашган ҳарбий база. Ушбу ноодатий кўринишга эга бўлган, пуфаксимон бинолар комплекси Буюк Британия ва АҚШ разведкасини қўллаб-қувватлаш ҳамда қуролли кучларнинг ўзаро алоқа қилишини таъминлайди. База туфайли бутун дунёда электрон мониторинг бўйича энг катта станция деб эътироф қилинади. Ҳар бир сунъий йўлдош (улкан пуфак шаклидаги гумбазлар) гуруҳ тизимининг бир қисми бўлиб улар орқали махфий тармоқда хусусий ва тижорат коммуникациялари кузатилади.

Фото: Big Picture

Богемия боғи. Триллер жанридаги фильмлар учун ясалган декорацияга ўхшайди. Ушбу боғнинг майдони 2,7 минг акр майдондаги қишлоқ ҳудудида, Калифорния штатидаги Монте-Риода жойлашган. Ерларга Сан-Францискодаги санъатсеварлар хусусий клуби ёки Богемия клуби эгалик қилади. Клуб ҳар йили ёзда дунёнинг энг обрўли одамлари учун икки ҳафта давом этадиган тадбирлар ташкиллаштиради. Бу жуда шубҳали туюладиган тадбир.

Фото: Big Picture

Ватиканнинг махфий архивлари. Бу шунчаки қадимий кутубхона эмас, Ватикан архиви! Саноқли одамларгина ичкарига кириш ҳуқуқига эга. Гарчи кутубхонага кириб китобнинг асл нусхасини ўқишнинг имкони бўлмаса ҳам, сўров юбориб унинг электрон шаклдаги вариантини олиш мумкин.

Фото: Big Picture

Франциядаги Ласко ғори. Ушбу ғор Франциянинг жануби-ғарбида жойлашган ва минг йил аввал, палеолит даврида қоя тошларга чизилган қадимий суратлари билан бутун дунёга машҳур. Маълум вақт ғорлар комплексига киришга барча учун рухсат берилган, аммо энди суратларни сақлаб қолиш мақсадида бу борада тақиқлар қўйилган.

Фото: Big Picture

Пайн-Гэп, Австралия. Ҳарбий база Америкадаги 51-ҳудуднинг Австралиядаги аналоги ҳисобланади. Қароргоҳ Австралия марказида жойлашган. У ҳукуматга ва Марказий разведка бошқармасига бўйсунади. Бу кенгурулар юртидаги осмонида авиация парвозлари амалга оширилиши тақиқланган ягона база. Ҳудуд мониторинг маркази вазифасини бажаради. Бироқ у ерда ниманинг мониторинг қилиниши номаълум, Пайн-Гэпда дронларнинг бир нечта дастур бўйича бошқарилиши ҳақида тахминлар мавжуд.

Фото: Big Picture

Москва Метроси-2. Сирли транспорт тизими Москвадаги одатий метро билан параллел равишда ишлайди. Тизим Сталин Собиқ Иттифоқ раҳбари бўлган даврда қурилган ва D-6 махфий номини олган. Ушбу тизимнинг мавжуд экани Федерал хавфсизлик хизмати томонидан инкор этилмаган ёки тасдиқланмаган. Айрим маълумотларга кўра ушбу тизимда жами тўртта йўналиш мавжуд, улар 50 дан 200 метргача чуқурликда жойлашган ва Кремлни Любянкадаги ФХХ биноси, ҳукумат аэропорти ва Раменкадаги ер ости комплексини ўзаро боғлаб туради.

Фото: Big Picture

39-Хона (39-Бюро), Шимолий Корея. Ушбу махфий ташкилотнинг асосий вазифаси Ким Чен Ин учун хориж валютасини ўзлаштиришни таъминлаш йўлини топишдан иборат. Ташкилотга 1970 йилда асос солинган ва у «сарой иқтисодиёти»нинг асосий агенти ҳисобланган. 39-Хона ҳақида маълумотлар жуда кам, лекин ташкилотнинг Швейцария ва Хитойдан 20 дан ортиқ ҳисоб рақамларга эга экани, улар орқали пул ювиш операциялари ҳамда бошқа ноқонуний молиявий операциялар амалга оширилади. Шунингдек, ташкилотнинг гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний қурол-яроғ олди-сотдисига алоқадорлиги ҳақида миш-мишлар юради. Махфий ташкилотга Ким Чен Инга тегишли 130 та савдо компанияси бўйсунади. Штаб-кавртира Пхеняндаги Ишчилар партияси биносида жойлашган.

Фото: Big Picture

Бошқирдистондаги Межгорье. Бу жой ядро ракеталари сақланадиган махфий база жойлашган. База яқинида доимий равишда иккита баталён адашиб келиб қолган кутилмаган меҳмонларни ҳайдаш билан шуғулланади. Базада ядро зарбаси йўлланган вақтда автоматлашитирилган баллистик ракеталар масофадан туриб ишга туширилиши мумкин. Улар ёруғлик, босим ва сейсмик фаоллик ҳисоблагичи воситасида ишга тушади.

Фото: Big Picture

Disneyland’даги «Клуб 33», Флорида, АҚШ. Disney’нинг энг катта хиёбонида жойлашган тушунарсиз эшик орқали фақат жамоа аъзолари кира оладиган эксклюзив клуб жойлашган. Ичкарига кириш учун сирли эшикни топиш талаб этилади. Клуб Янги Орлеан майдони ҳудудида жойлашган. Аммо у ерга ҳамма ҳам киритилавермайди: фақат клуб аъзоларигина ичкарига киради, улар орасида АҚШ президентлари, катта компаниялар раҳбарлари ва таниқли актёрлар бор. Клубга аъзо бўлиш учун дўстлар ва яқинларни олиб келиш мумкин. Демак ушбу клуб аъзоси бўлиш учун АҚШ президенти ёки мамлакатнинг ўта бой одамлари билан дўст тутиниш лозим.

Фото: Big Picture

51-Ҳудуд, АҚШ. Энг ёмон беркитилган сир. 51-ҳудуд — Лас-Вегасдан 80 миля узоқликда шимоли-ғарбда Невадада жойлашган ҳарбий база. База марказида – улкан ҳарбий аэродром мавжуд. Инсайдерларнинг маълумотига кўра, базанинг вазифаси парвоз қурилмалари ва қуролларни синовдан ўтказишдан иборат. Ғалати томони АҚШ ҳукумати 51-ҳудуднинг мавжудлигини тан олмайди, бу одамлар орасида тарқалган базада номаълум учар жисмлар ҳамда ўзга сайёраликлар устида тажриба ўтказилиши ҳақидаги гапларнинг янада оммалашишига сабаб бўлади.

Фото: Big Picture

Google data-маркази. «Катта ака» ўша ерда ўтиради. Маскан жуда яхши қўриқланади ва 51-ҳудуддан кам эмас. Data-марказда триллионлаб интернет-фойдаланувчиларнинг маълумотлар архиви сақланади.

Фото: Big Picture

Мария Сионскаянинг Аксумадаги черкови, Эфиопия. Сайёҳлар, туристлар ва бошқа бегона шахсларга ушбу черковга кириш тақиқланган. Бу ерда аҳд кемаси сақланади, афсоналарга кўра Менелик I отаси Сулаймон подшоҳдан қолган кемани Эфиопияга олиб келган.