Хитой жануби-ғарбида Чунцин вилоятидаги Caojiawan метросида бегона ўтлар босиб кетган чакалакзорга айланган, бекатга автомобиль йўллари орқали бориб бўлмайди ва жамоат транспортида ҳам етиб олиш имконсиз. Гарчи манзил ташландиқ ҳолатда бўлса ҳам, 2015 йилда очилган метро бекати фаолиятини ҳали ҳам давом эттирмоқда. Caojiawan бекати Чунцин метросининг олтинчи шаҳар ташқарисидаги ҳудудларни марказ билан боғлайдиган йўналишида жойлашган.
Бекатдан 3 та чиқиш йўлаги орқали ташқарига чиқилади, лекин йўловчилар ушбу йўлакларнинг фақат биттасидан фойдаланади.
Қолган икки чиқиш йўли саҳрога олиб чиқади, йўловчилар уйларига етиб олиш учун фургондан фойдаланади.
Метронинг ички томони замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради.
Бекат ходимлари ҳам ушбу станцияда тушувчи йўловчилар сонининг у қадар кўп эмаслигини билдиради.
Бекатнинг тиғиз пайтдаги ҳолати. Минглаб одамлар поезд келишини кутадиган Пекиннинг гавжум метроси билан солиштирганда Caojiawan станцияси сокинлиги ва одам гавжум эмаслиги билан транспортдан фойдаланувчиларнинг орзу бекати дея аташ мумкин.
China Plus маълумотига кўра, метрони ривожлантириш ва Хитойда йўлларнинг қурилиши билан турли вазирликлар шуғулланади. Яқин йилларда шаҳар режалаштириш департаменти метрога етиб олишни ва Caojiawan бекати ёнида турар жойлар қурилиб, янги мавзе қад кўтариши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)