Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 16-турининг марказий учрашувида 7 декабрь, шанба куни Манчестернинг икки жамоаси — «Сити» ҳамда «Юнайтед» ўзаро тўқнаш келди.
Ўйин давомида «қизил иблислар» вакиллари Маркус Рэшфорд (23, пенальти) ва Антони Марсьяль (29) томонидан урилган голларга «шаҳарликлар» Николас Отаменди (85)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Юнайтед» меҳмонда кечган баҳсда «Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Сульшер жамоаси очколари сонини 24 тага етказиб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Сити» эса 32 очко билан 3-ўринда бормоқда.
АПЛ
16-тур баҳси
7 декабрь, шанба
«Манчестер Сити»—«Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: 0:1 — 23, пенальти Рэшфорд, 0:2 — 29 Марсьяль, 1:2 — 85 Оатменди«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз (Отаменди, 59), Уокер, Анхелинё, Фернандиньо, Родри Эрнандес (Гундўғон, 86), де Брюйне, Бернарду Сильва (Марез, 65), Сильва, Стерлинг, Габриэль Жезус
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Магуайр, Линдельоф, Уан-Биссака, Шоу (Янг, 88), Лингард (Туанзебе, 89), Жеймс, Мактоминей, Фред, Марсьяль (Перейра, 74), Рэшфорд
Огоҳлантиришлар: Бернарду Сильва (22), Де Хеа (54), Перейра (74), де Брюйне (79), Уокер (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)