«Реал» ҳужумчиси Эден Азар Испания чемпионати доирасида кечадиган «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Мадридликлар клуби Азарнинг жароҳати бўйича хулосаларни тақдим этди. Унга кўра, футболчининг ўнг оёғида кичик ёрилиш юзага келган.
As'нинг версиясига кўра, Азар бу жароҳат туфайли 4—6 ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин. Агар шундай бўлса, у ҳолда белгиялик футболчи 18 декабрдаги «Эл-Класико»ни ўтказиб юборади.
Шунингдек, «қаймоқранглилар» ҳимоячиси Марселода ҳам муаммо бор. Бразилиялик футболчининг мушаклари шикастланган ва унинг тикланишига 10—12 кун кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида ПСЖга қарши баҳсда (2:2) жароҳат олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)