Тожикистон фуқароси ўзига тегишли бўлмаган паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Sarhad.uz» хабар берди.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилар томонидан жорий йил 2 декабрь куни Фарғона вилоятидаги «Равот» автойўл ўтказиш пунктида ўтказилган текширувлар натижасида давлат чегараси бузувчиси аниқланди.
1992 йилда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида туғилган Х.Б. 1994 йилда таваллуд топган бошқа бир Тожикистон фуқароси Х.П.га тегишли бўлган паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига кирмоқчи бўлди.
Ҳуқуқбузар қўлга олинган.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қарийб 60 дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинган. Бу эса Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими икки баробарга кўпайишига олиб келди.
Изоҳ (0)