• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2 декабрь – халқаро қулликка қарши кураш куни. Инсоният қулликка қарши қандай кураш олиб борганини эсга оламиз

    2 декабрь халқаро миқёсда қулликка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бу сана қандай воқеа билан боғлиқ, умуман, қуллик ўтмишда қандай бўлган, бугун қандай кўринишларда мавжуд – бу ҳақда «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ҳикоя қилади.

    Қуллик инсоният пайдо бўлганидан бери бор. Қадимги дунё тарихи манбаларида қуллар ҳақида жуда кўп ёзилган. Яқин-яқингача жангу-жадал ва урушларда асир тушган инсонлар қулга айлантирилган.

    Фото: Google Photos

    Ўрта асрларга келиб Европада уруш асирларини қулга айлантириш бирмунча барҳам топди. Аммо, бошқа тарафдан, энди европаликлар Америка қитъасини кашф этиб, у ерга Африкадан озод инсонларни олиб келиб, қул қилиб сота бошлади. Ўзини энг маданиятли инсон деб биладиган европалик зиёлилар ҳам гап айланиб қулга, қулдорликка тақалганда буни одатий ҳол деб қабул қилар эди. Бундай ҳолат XIX асрнинг иккинчи ярмигача давом этди.

    Қулдорлик жаҳон миқёсида камайишида АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг хизматлари беқиёсдир.

    1861 йилда президент этиб сайланган Линкольн 1862 йилда АҚШда қулликни тугатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. 1893 йилда эса қулларни озод қилиш ҳақида прокламация эълон қилди. Жануб ва шимол ўртасида фуқаролар уруши келиб чиқди. Жануб штатлари қулдорликни тугатишга қарши эди.

    1865 йили фуқаролар уриши тугаб, жануб штатлари мағлубиятга учраганига қадар Линкольн имзо чеккан қарорни амалга ошириш имкони бўлмади.

    1865 йилда АҚШ конституциясига 13 та ўзгартириш киритиш ҳақида декларация қабул қилинди. Қулликни бекор қилиш АҚШ конституциясида белгилаб қўйилди. 1865 йилда уни дастлаб тўртта штат ратификация қилди. Бирин-кетин бошқа штатлар ҳам қабул қилди.

    Қонунни охирги бўлиб 2013 йилда Миссисипи штати ратификация қилди.

    Фото: Google Photos

    Линкольннинг қулликни бекор қилиш ҳақидаги қарори ва қулларни озод қилиш ҳақидаги прокламацияни имзолашининг аҳамияти шундаки, АҚШга Африкадан қул олиб бориш тўхтади. Тўғри, қонун чиққанидан сўнг ҳам кимлардир бу иш билан яширинча шуғулланиб турди. Аммо, орадан бироз ўтиб, барибир бу иш барҳам топди.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг янги ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёда қуллик ва одам савдосини тугатиш учун бир қатор декларация ва конвенциялар қабул қилди. Жумладан, 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, шунингдек, бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда «барча инсонлар қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғилади», деб белгилаб қўйилган.

    Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилингандан сўнг 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси H 317 рақамли «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида»ги конвенцияни қабул қилди. Ўшандан бери 2 декабрь халқаро миқёсда одам савдосига қарши кураш куни сифатида нишонланади.

    БМТ қабул қилган конвенция 28 моддадан иборат бўлиб, у ерда инсонларни қуллика ва фоҳишаликка мажбурлаш жиноят экани ва инсонларни қулликка ва фоҳишаликка мажбурлайдиган инсонлар адолатли жамиятларда жазосиз қолдирилмаслиги лозимлиги аниқ ёзиб қўйилган ва давлатлардан конвенцияни ратифакация этиб, унга қўшилиш сўралган.

    Ўзбекистон конвенцияни 2003 йил 12 декабрь куни ратификация қилган ва унга қўшилган.

    Конвенция қабул қилинганига бугун роса 70 йил тўлди.

    БМТ ва Халқаро меҳнат ташкилоти одам савдосига қарши қатор конвенциялар қабул қилди. Ўзбекистон уларнинг аксариятини ратификация қилган.

    Қулликка қарши халқаро конвенция қабул қилиниши.

    Қулликка қарши халқаро конвенция қабул қилиниши.
    Расм муаллифи: Бенжамен Ҳайдон

    Одам савдосига қарши кураш масаласида миллий қонунчилигимизда ҳам бир нечта ҳуқуқий ҳужжат бор:

    Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси: 135-модда: «Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш», 137-модда: «Одам ўғирлаш», 138-модда: «Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш»;

    «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун (2008 йил 17 апрелда қабул қилинган);

    Ўзбекистон Президенти 2008 йил 8 июлда қабул қилган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-911-сонли қарор;

    Вазирлар Маҳкамаси 2008 йил 5 ноябрда қабул қилган «Одам савдоси жабирдийдаларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор.

    Шунингдек, мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчиликнинг (шу жумладан, одам савдосининг) хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида умумий 29 та шартнома ва келишув имзоланган.

    Ўзбекистон одам савдосига қарши курашиш юзасидан давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2005 йили МДҲ доирасида «Одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида»ги келишувга қўшилган. Ниҳоят, 2006 йилда саккиз аъзо мамлакат доирасида «Одам савдосига қарши курашнинг 2007–2010 йилларга мўлжалланган дастури» қабул қилинган эди.

    АҚШдаги қуллар.

    АҚШдаги қуллар.
    Фото: Wikipedia

    Умуман, бугун дунёда турли халқаро конвенциялар ва барча мамлакатларнинг миллий қонунчилигида одам савдоси ва қулликка қарши қонунлар қабул қилинган. Шундай бўлса-да, бугун ҳам халқаро даражада одам савдоси ва инсонларни қул қилиш давом этмоқда. Бир пайтлар одам савдоси ва қуллик ошкора тарзда олиб борилган бўлса, ҳозир бу иш яширинча жиноий гуруҳлар томонидан амалга ошириляпти. Аксарият ҳолларда одам савдоси қурбонлари ва фоҳишаликка мажбурланаётган аёллар меҳнат муҳожирлари бўлмоқда.

    Энг ёмони, одам савдоси ва аёлларни фоҳишаликка мажбурлаш жиноятлари дунёнинг нотинч ҳудудлари билан биргаликда ривожланган давлатларда ҳам рўй бермоқда. Ўз юртидан бегона юртларга иш излаб борган инсонлар ўзга муҳитда тил билмаслиги, борган давлатидаги қонун-қоидаларни билмаслиги оқибатида одам савдоси қурбонига айланиб, оғир вазиятларга тушиб қолмоқда. Эркаклар оғир ишларга, аёллар эса фоҳишалик қилишга мажбурланмоқда.

    Одам савдоси жиноятидан жабрланаётганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб аёллар ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

    Бундай инсонлар айрим ҳолларда ички аъзолар олди-сотдиси билан шуғулланувчи халқаро жиноий тўдалар қўлига тушиб қурбон бўлмоқда.

    БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 5 миллион киши одам савдоси қурбонига айланмоқда.

    Бугунги кунда одам савдоси туфайли айланётган маблағ миқдори гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдосидан сўнг учинчи ўринда туради.

    Одам савдоси қурбонлари ва ундан жабр кўраётганлар бугун 50 миллион киши атрофида деб тахмин қилинади.

    Африка ва Осиё қитъаларидаги Судан, Мавритания, Сомали, Ангола, Ливия, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Мьянма, Сурия, Ироқ каби мамлакатларда, улар БМТнинг Одам савдосига қарши конвенциясига қўшилган бўлса-да, қул савдоси ошкора давом этмоқда.

    Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра бугун одам савдоси ортидан олинаётган даромад йилига 150 миллиард долларни ташкил этмоқда.

    Бу маблағнинг 100 миллиард долларга яқини аёлларни фоҳишаликка мажбурлаш ортидан ишлаб топилади. Қолган маблағ эса одамларни саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида қул қилиб ишлатиш ортидан даромад қилинади.

    Одам савдосидан орттириладиган даромадни ҳудудлар бўйича тақсимланса, биринчи ўринда Осиё-Тинч океани минтақаси турибди. Бу минтақада одам савдосидан йилига 50 миллиард доллардан ошиқ даромад олинмоқда. Нинтақада битта одам йилига 5 минг доллар фойда келтиради.

    Европа мамлакатлари ва АҚШда одам савдоси ортидан битта одам Осиё-Тинч океани минтақасидан кўра бир неча баравар кўпроқ фойда келтиради. Одам савдоси бу минтақада йилига қарийб 50 миллиард даромад келтиради.

    Россия империясидаги қуллик.

    Россия империясидаги қуллик.
    Фото: Wikipedia

    Евросиё минтақасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кўпроқ борадиган Россияда ҳам одам савдоси анча ривожланган. БМТ ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар хулосасига кўра, Россияда ҳар йили миллионлаб меҳнат муҳожирлари одам савдоси жабрдийдаларига айланади.

    Global Slavery Index ҳисоботига кўра, Россия одам савдоси бўйича дунёда 7-ўринда туради.

    Ўзбекистонга келсак, афсуски, нафақат хорижликлар, балки ўз юртдошларимиз томонидан ҳам ҳамюртларимизни алдаб хорижга сотиб юбориш ҳолатлари жудаям кўп. Бу ҳолатга қарши тегишли органлар самарали ишлар олиб боряпти. Аммо фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги паст экани, хориж мамлакатларида қуллик асоратига тушиб чорасиз қолишлари одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга ва ҳаммасига чора кўришга тўсиқ бўляпти. Умуман олганда, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар кўп.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    02.12.2019, 18:35   Изоҳ (0)   51278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.