Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентда 30 ноябрь куни Ўзбекистон Сенатининг 24-ялпи мажлиси очилди. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, ялпи мажлис кун тартибига 17 та масала қўйилган бўлиб, уларнинг 10 таси қонунлардир.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Сенатнинг 24-ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунлар рўйхати қуйида келтирилган:

  • «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун ҳақида (янги таҳрири);
  • «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун тўғрисида;
  • «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳақида;
  • «1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенсияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун ҳақида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар