Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда ОФК қароргоҳида ташкил этилган махсус маросимда маълум қилинди.

Фото: Футболиум

Фото: Футболиум

Эрматов мазкур маросимда ОФК томонидан Осиё футболига қўшган ҳиссаси учун махсус соврин билан тақдирланди.

«17 мавсум давомида ОФКда фаолият юритиш мен учун улкан шараф бўлди. Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ишлаш менга ёрқин хотираларни берди.

Мен Осиё футбол оиласининг аъзоси эканимдан фахрланаман. Энди таёқчани ёш касбдошларимга топшириш вақти келди. Ишончим комил, улар ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ҳолда, юқори чўққилар учун интилади», — дейди Эрматов.

Эрматов 16 йиллик фаолияти мобайнида учта Жаҳон Чемпионати финал босқичида қатнашди ва унда рекорд даражада (11 ўйин) кўп учрашувда ишлади. Шунингдек, Эрматов беш марта Осиёнинг энг яхши ҳаками номига лойиқ кўрилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар