Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полицияси «Иегова шоҳидлари» диний ташкилоти аъзоларини педофилликда айбламоқда. Бу ҳақда «Тoday.kz» хабар берди.

Фото: «Today.kz»

Фото: «Today.kz»

«9 октябрь куни суд санкцияси билан ‘Иегова шоҳидлари’ диний ташкилотининг хизмат хоналарида ва унинг айрим иштирокчиларининг яшаш жойларида тергов тадбирлари ўтказилди. Бунга айрим фуқаролар аризасига кўра судгача бошланган текширув ишлари асос бўлган. Диний ташкилот аъзолари Россия Жиноят кодексининг 122-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий алоқа билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни содир этиш)да кўзда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.

Тергов жараёнида 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг жинсий дахлсизлигига қарши гумон қилинувчилар томонидан бир қатор жиноятлар содир этилганлиги текширилади»,— дейилади хабарда.

Иш бўйича фигурантларга оид маълумотлар тергов сири бўлгани учун ошкор қилинмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар