Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари 18 нафар фуқаронинг электр учун тўлаган пуллари тўловни амалга оширмаган шахслар ҳисобига ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан компьютердаги «Электрҳисоб» дастурида электр энергияси учун тўланган 30 миллион 251 минг 307 сўмлик маблағларни уларнинг розилигисиз, ҳақиқатда корхона ҳисоб рақамига электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган 31 нафар фуқароларнинг электр энергияси тўлови учун ўтказиб юборган.

Бунда улар дастурда ишлаш бўйича ўзларига беркитилган логин ва паролдан фойдаланган. «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ушбу ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар прокуратурасига қонуний баҳо бериш ва етказилган зарарни ундириш учун тақдим этилган.

«Шунингдек, Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари билан ўзаро тузилган меҳнат шартномаси ҳозирги кунда бекор қилинганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар