29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Томонлар, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
Учрашув сўнгида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумки, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Биринчи саммит ўтган йилнинг март ойида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)