• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжанлашди. Инспектор ноқонуний иш тутганини айтган ҳайдовчи жаримага тортилди

    Youtube’да ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео эълон қилинди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Видеода ҳайдовчи инспекторга ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиб, буни қонун бўйича «мажбур эмаслиги» билан оқлаб, «қоидабузарликни кўз билан кўрган ҳолда қайд этишга ҳаққингиз йўқ, видеоёзувни талаб қиламан» дея маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қўл қўймаслигини билдирган ва шунингдек ЙПХ инспектори хизматни бодикамера билан олиб бориши лозим деб таъкидлаган.

    Видеода ҳайдовчининг ҳар бир эътирозига инспектор қонунан тўғри жавоб берди, аммо ҳайдовчи жавоблардан қониқмаган. Ҳайдовчи калитни ўт олдиргич қулфига тиқаётиб, бўлғуси томошабинларига инспектор унга нисбатан ҳеч нарса расмийлаштирмаганини маълум қилган жойда видеоёзув якунланди.

    Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат 12 ноябрь куни соат тахминан 16:30 да Янги Юнусобод чорраҳасида рўй берган. ЙҲХБ ЙПХ инспектори ҳаракатланиб келаётган Epica русумли автомобиль (давлат рақами 01 Р 177 СА) ҳайдовчиси бошқарув давомида телефондан гаплашаётганини кўради.

    Шу муносабат билан инспектор ҳайдовчига тўхташ ҳақида ишора бериб, қоидабузарлик ҳақида маълум қилиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома тузиш учун ҳужжат талаб қилган. Автомобиль ҳайдовчиси – 26 ёшли Сардорбек М. ҳужжатларни чиқарган, аммо инспекторга беришдан бош тортиб, юқоридаги эътирозларини билдирган. Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳайдовчи ҳар бир қайд этган банди бўйича ноҳақ эди. Хусусан, қонуннинг қуйидаги бандларини кўриб чиқамиз.

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон Қарорида белгиланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандига мувофиқ, механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларни (ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини, транспорт воситаси қайд қилиш гувоҳномасини, суғурта полисини ва ҳоказо) ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт.
    2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон Қарорининг 3-боб 12-бандига мувофиқ, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида юқоридаги ҳужжатларни текшириш ҳуқуқига эга.
    3. Худди шу 975-сон Қарорда хизматни бодикамера билан олиб бориши кераклиги ҳақида айтилган, аммо қарорнинг бошида мазкур 18-банднинг тўртинчи абзаци 2020 йилнинг 1 январь кунидан кучга кириши маълум қилинган. Бугунги кунда ҳам бодикамера билан хизмат олиб бораётган ходимни кўриш мумкин, аммо ушбу тартиб 2020 йилнинг 1 январь кунидан мажбурий бўлади.
    4. Шунингдек 975-сон Қарорда (2-боб 6-банд) ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ЙПХ ходими томонидан визуал кузатувда аниқланганда ҳам ходим транспорт воситасини тўхтатиш ҳуқуқига эга.
    5. Автомобиль ҳайдовчиси қонун бўйича ҳужжатларни қўлда ушлаб турган ҳолда кўрсатиб, ИИО ходимининг қўлига бермасликка ҳаққи борлигини таъкидлаган. Аммо бу ҳолатда у қоидаларда чалкашиб кетди – айнан ИИО ходими ўз ҳужжатларини фуқарога бермасдан кўрсатиш ҳуқуқига эгадир. Бу ҳақда 3-боб 14-бандда: «ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади», дейилган.
    Янги Юнусобод чорраҳасида юзага келган ҳолатга қайтиб, шуни маълум қиламизки, инспекторнинг ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги талабини рад қилиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик деб баҳоланади. Кўрсатмага биноан, икки нафар холислар иштирокида ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддасига мувофиқ баённома расмийлаштирилди. Бу ҳолатда ҳайдовчига нисбатан қандай чора кўрилишини суд ҳал қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига («а» банди) кўра, бу каби ҳолатларда ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилади, шунинг учун автомобиль жойлашган манзилга эвакуатор чақирилди.

    Шундай қилиб, қоидабузарнинг видеоёзувдаги чорадан қутилиб қолгани ҳақидаги хабари ҳақиқатдан йироқдир. Бугунги кунда видео муаллиф томонидан намойиш учун чекланган, ёки ўчирилган – илгариги ҳаволалар орқали уни кўриш имкони йўқ.

    «Ҳурматли интернет тармоғи фойдаланувчилари! Кўриб чиқадиган контентга танқидий ёндашишингизни сўраймиз. Хабар муаллифи ҳар доим ҳам ростгўй бўлмаслиги ва сизни алдаши мумкинлиги ёдингизда бўлсин. Шунингдек ҳайдовчиларга мурожаат қилмоқчимиз: қонунчилик билан қисман танишлингингиз сизни доно қилиб қўяди деб ўйлаб йўлларда тортишув чиқарманг. Ҳамма нарсани билмаслигингиз мумкинлигини унутманг.

    Ҳар ҳолда тортишувлар муаммони ҳал қилмайди ва сизни етук, тарбияли инсон сифатида кўрсатмайди. Агар инспекторнинг бирор гапига қўшилмасангиз, унга ортиқча ҳиссиётларсиз савол беринг – у албатта сизга жавоб беради. Агар шунда ҳам ҳолатдан норози бўлсангиз, тегишли тарзда тўғридан-тўғри инспекторнинг раҳбариятига ёки ИИББга ёзма ариза билан мурожаат қилинг – масала кўриб чиқилади», — дейилади хабарда.

    19.11.2019, 18:26   Изоҳ (0)   40801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ИИБ янги раҳбариятга қарши айбловларга муносабат билдирди

    19.11.2019, 18:10

    Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсига кириш имтиҳонлари бошланди

    19.11.2019, 17:55

    Самарқандда етиштирган пахтасини заводга топшираётган фермер пичоқланди

    19.11.2019, 17:28

    Тошкентдан 100 км нарида Турк хоқонлиги даврига оид қабристон топилди

    19.11.2019, 16:59

    6 та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди

    19.11.2019, 16:25

    Ўзбекистонда яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқаришга рухсат берилди

    19.11.2019, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.