Қашқадарёда қиз боланинг номусига теккан эркакларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади «Postda.uz».

Қарши шаҳрида яшовчи 30 ёшдан ошган 5 нафар фуқаро 2019 йилнинг октябрь ойида, тунги соат 01:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб боради ва номусига тегади.

Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.