Биз рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ва жамиятнинг барча соҳаларини компьютерлаштириш даврида яшаяпмиз. Компьютерлар, юқори технологиялар, ахборотлаштириш ва голливуд блокбастерларининг узоқ келажак ҳақидаги рақамли трансформациялари бугунги кунда бизнинг воқелигимизга айланди. Дунё бўйлаб Бошқарув ахборот тизимлари (БАТ) йирик компаниялар ва миллий ташкилотларнинг барча бизнес жараёнларининг самарали мувофиқлаштирувчисига айланди.
Ўзбекистондаги энг йирик инвесторлардан бири – ЛУКОЙЛ нефть компанияси ҳам бундан мустасно эмас ва ахборот технологияларининг ривожланиши билан ҳамқадамдир. Мана 10 йилдирки «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» (ЛУОК) ташкилотида дунёда корпоратив дастурларни ишлаб чиқаришда етакчи бўлган SAP компаниясининг Enterprise Resource Planning (ERP) туридаги ахборот тизимидан самарали фойдаланиб келинмоқда. ERP тизими ходимлар ва атроф-муҳит учун тўлиқ хавфсизликни таъминлаш билан бирга ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
ЛУКОЙЛнинг SAP ERP тизими иқтисодий нуқтаи назардан танлаб олинган ва SAP ечимларини амалга оширишда муваффақиятли дунё тажрибага асосланган. Бугунги кунда «ЛУКОЙЛ-Узбекистан»нинг 500дан ортиқ ходими SAP тизимининг фойдаланувчилари бўлиб иш юритадилар. Офиснинг ишлаши учун ягона ахборот майдони яратилди, бу эса қоғоз ҳужжатларда иш юритилишини камайтириш, ходимларни ўхшаш маълумотлар ва қайта-қайта киритиш заруриятидан халос қилди. Компания раҳбарияти реал вақт режимида корхона фаолияти тўғрисида маълумот олади.
ЛУКОЙЛда SAP ERP’га асосланган БАТнинг жорий этилиши ускуналардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш харажатларини камайтириш, омборхоналарни оптималлаштириш ва ички назорат механизмларининг самарадорлигини ошириш имконини берди.
Алоҳида равишда, компания активларини техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашни ҳам таъкидлаш керак. Масалан, 2013 йилда ишлаб чиқариш активларини бошқариш жараёнларини жорий этиш ва автоматлаштириш лойиҳаси амалга оширилиб, фойдаланиш ва таъмирлаш харажатларини сезиларли даражада пасайтиришни таъминлади. Ускуна ва қурилмаларнинг тарихи ва жорий ҳолати тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ маълумот олиш орқали ускуналарнинг ҳолатини назорат қилиш тизими, ускуналарнинг эксплуатацияси ва таъмирланишини тўғри башорат қилиш имконияти, реактивдан профилактик хизмат кўрсатишдан турига ўтиш технологик ускуналарни ишлатиш ва таъмирлаш харажатларини камайтиришга имкон берди.
Аммо ЛУКОЙЛ рақамли технологияларни қўллашда ютуқларга эришишда тўхтамайди. Компания бошқарув самарадорлигини оширишда янги машиналарни ўқитиш технологиялари (Machine Learning) ва катта маълумотлар таҳлили (Big Data) ёрдамида ҳалокатлар сонини камайтирадиган ва компаниянинг ички жараёнларининг самарадорлигини оширадиган башоратли техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш механизмларини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Келгусида бу нафақат ЛУКОЙЛ учун, балки Ўзбекистон Республикаси учун ҳам ижобий молиявий таъсирини таъминлайди.
Янги объектлар фойдаланишга топширилганига, ишлаб чиқариш кўлами ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига, ЛУКОЙЛ ва пудратчи ташкилотлари жалб қилинган ходимларининг сонининг кўпайишига қарамай, БАТ учун ажратиладиган харажатлар камайиб бормоқда.
Айниқса диққатга сазовор томони шундаки, Ernst & Young халқаро компаниясининг экспертизаси натижаларига кўра ЛУОК томонидан БАТни жорий этиш сифати, усуллари ва ҳажмига юқори баҳо берилди, тизимга эгалик қилишнинг арзонлиги ва уни ишга туширишнинг иқтисодий самаралари тасдиқланди.
Бошқарув ахборот тизимларидан фойдаланиш сармоядорлар ва давлатнинг йирик сармоявий лойиҳалар фаолияти – шаффофлик, текширувчанлик, ишончлилик каби талабларини бажарилишини таъминлайди. Пировардида, бу иш жараёнларини автоматлаштириш ва ЛУКОЙЛнинг барқарор ишлашини таъминлайди.
ЛУКОЙЛ компанияси PR бўлими
Реклама ҳуқуқи асосида.