Бугунги кунда ҳар бир мамлакат саноат ишлаб чиқаришига энергиянинг муқобил манбаларини жалб қилган ҳолда босқичма-босқич, ўз иқтисодиётининг энергетик сиғимини пасайтиришга, ёқилғи-энергетика мувозанатини диверсификациялашга эришмоқда. Ўзбекистон ҳам бу қаторда истисно эмас, у ушбу умумжаҳон жараёнларининг бир қисмидир.
Газ тобора қадрли ресурсга айланиб бормоқда ва мамлакатда қадам-бақадам ишлаб чиқаришда ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланиш даражасини пасайтириш жараёни давом этмоқда. Газдан ёқилғининг муқобил турларига ўтиш бўйича чора-тадбирлар мамлакатда босқичма-босқич жорий қилинганди.
2013 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, 2015 йил 5 май куни – «2015 – 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 26 май куни эса «2017 – 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Бу ҳужжатларнинг барчасида республикада энергияни муқобил манбаларини ривожлантириш, энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар аниқ белгилаб берилган.
Бундай ишга мисол сифатида Ceramic bricks МЧЖ ҚК ни кўриб чиқиш мумкин – бу замонавий ғишт заводи бўлиб, у ерда қурилиш технологияларининг италиялик, испаниялик ва япониялик ишлаб чиқарувчиларидан юксак технологияли ишлаб чиқариш линиялари ишлатилмоқда.
Ғишт заводининг маҳсулоти, корхона фаолиятини бошлаган даврдан бери 100% қаттиқ ёқилғи – кўмирдан фойдаланиб ишлаб чиқарилмоқда. Шу тариқа корхона ўз мисолида кўмирни ишлатишга ўтиш ишлаб чиқариш ҳажмларини камайишига сабаб бўла олмаслигини, ҳатто ёқилғи харажатлари амалда тўрт марта қисқаришини исботламоқда. Бугунга келиб бу ерда йилига 63 000 тонна сопол маҳсулотлар чиқарилмоқда. Ceramic bricks заводида ишлатиладиган технология, жумладан, кўмирдан фойдаланиш технологияси ҳам мутахассислар томонидан айни шу ғишт заводининг шарт-шароитларини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.
Корхонада ишлатиладиган замонавий филтрлар ва бошқа зарур ускуналар экологик таваккалчиликларни минималлаштириш имконини берса, қўшни вилоятларда жойлашган ўз хом ашё базасини мавжудлиги эса ишлаб чиқариладиган якуний маҳсулотни арзонлаштиради ва экологик тоза ҳамда табиий хом ашё маҳсулотининг кўрсаткичи ҳисобланади.
Заводда қўлланадиган технология ва ускуналарнинг миқёси етарли даражада кенг. Буларнинг сирасига сопол ғишт ва йирик ўлчамли блокларни қоришмасини тайёрлаш ва шакллантириш учун ускуна, туннелли қуритгич ва печга жамловчи қисмлар, роботлаштирилган ва ўрам ускуналари киради.
Сифатига келсак, завод мутахассисларининг фикрича, у тўлиқ автоматлаштирилган ва роботлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнининг такомиллаштирилишига тўлиғича боғлиқдир. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар бир партияси белгиланган стандартларга мувофиқлиги бўйича кўп босқичли текширувдан ўтади.
Хусусан, бугунги кунда бу ерда чиқарилаётган сопол ғишт ва блоклар юксак даражада шовқин, товуш ва иссиқликни тўсиш даражасини таъминлайди, табиий хом ашё ишлатилгани юксак экологик тозаликни кафолатлайди, ғоваклик эса материални ётқизишда қулайликни ва юксак тезликни яратади.
Маҳсулот ички бозорда ишлатилмоқда ва экспортга чиқарилмоқда. Ғишт заводида 100 нафардан ортиқ киши иш жойлари билан таъминланган.
Ишлаб чиқарилаётган сопол маҳсулоти ғиштнинг анъанавий турлари билан нарх бўйича рақобатбардош эканлиги, шу билан бирга юқорироқ иссиқлик ўтказувчанлиги, шовқиндан ҳимоя ва сифат (150 русум) даражасига эгалиги туфайли ҳам хусусий уй ва коттежларни қуришда, ҳам кўп қаватли бино ва турли иншоотларни барпо қилишда юксак талабга эгадир.
Корхона кейинги қадамларини ҳисоб-китоб қилмоқда, бугунги кунда муваффақиятга эришишнинг зарур шарти эканлигини тушунган ҳолда инновациялар устида ишламоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.