Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳамда Президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили томонидан «Шинам қурилиш жиҳозлари» савдо мажмуасидаги «М.Н.Қ» масъулияти чекланган жамиятининг 156-157-дўконида қисқа муддатли текширув ўтказиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилди, деб ёзади «ЎзА».
Мажмуанинг 53-54 ҳамда 95-дўконида шундай жиҳозлар билан савдо қилувчи Фарҳод Умаров ва Мухтор Нуралиевлардан (исм ва фамилиялари ўзгартирилган) ҳужжатлар сўралганида, «М.Н.Қ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли эканликларини айтишиб, солиқ ходимларини чалғитмоқчи бўлган.
«Бизнес-омбудсман»нинг рухсати билан ушбу дўконлар текширувдан ўтказилганида, иккови ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик билан шуғулланаётганлиги аниқланади. «М.Н.Қ» раҳбарияти Фарҳод Умаров ва Мухтор Нуралиевнинг жамиятга умуман алоқаси йўқлигини тасдиқлайди.
Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб борган Фарҳод Умаровнинг 8 хил турдаги 40 миллион 821 минг сўмлик қандил ва ёритиш жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Шунингдек, Мухтор Нуралиевнинг савдога қўйган 28 турдаги 34 миллион 457 минг сўмлик қандил ва хўжалик молларининг сотилишига чек қўйилди.
Изоҳ (0)