Аввалроқ, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Дилмурод Тоҳировнинг 20 яшар ўғли Абдуллоҳни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётганлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалгани хабар берилганди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мазкур масала юзасидан расмий баёнот билан чиқди.
Таъкидланишича, Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган.
Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади. Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.Ёшлар иттифоқи жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини сўраган.Ёшлар иттифоқи ахборот хизмати
2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Абдуллоҳ қаерда?» сарлавҳаси остидаги пост тарқалганди. Кейинроқ маълум бўлишича, 20 ёшли Абдуллоҳ ЙТҲ оқибатида Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Эргашевнинг машинасини туртиб олган (Қаҳрамон Эргашевнинг ўзи бу маълумотларни рад этган), шундан сўнг уни ИИБга олиб кетишган. Шундан буён у ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)