Колумбия пойтахти Боготада яшовчи Диана Лорена Альварес ўз ўғли кичкинтой Семюел билан офисга иш жойига келганди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Meduza

Болакай каравотида хотиржам ухлаётганига ишонч ҳосил қилган она ўз ишларига чалғиб қолди. Бу вақтда Сем уйғонади ва бир амаллаб каравотдан тушади.

Полга тушиб олган болакай энди ойисини қидириб, зинапоя томон йўл олади. Воқеадан хабар топган она ҳам чақалоқ томон шошилди, бироқ аёлдан аввал кичкинтойнинг ҳаётини офисдаги мушук қутқариб қолди. Боланинг зинадан тушмоқчи бўлаётганини пайқаган жонивор унинг йўлини тўсиб, ичкарига итариб юборган.